Маҳаллаларда ислоҳотлар бўй чўзади

19.01.2022 11:01:27

Муҳтарам Президентимиз томонидан янги йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”  дея номланишида эзгу мақсадлар мужассамдир.

 Эски йилни сарҳисоб қилар эканмиз, орқада қолган 2021 йилда мамлакатимизда изчил ислоҳотлар амалга оширилди, айниқса пандемия шароити бўлишга қарамай ижтимоий, иқтисодий, маданий, спорт соҳаларида амалга оширилган  кенг кўламли ислоҳотларни фахр билан тилга олсак арзийди. Айниқса, ёшларни  спорт соҳасида, таълим соҳасида эришаётган ютуқлари Янги Ўзбекистонни жаҳонҳамжамиятидаги ўрнини янада юксалтирди ҳамда халқимиздаги олиб борилаётган одилона сиёсатнинг юксак натижасини кўрсатиб берди. 

Бир сўз билан айтганда, ўтган йилнинг ҳар бир дақиқаси тарих зарварақларига эсда қоларли хотиралар билан муҳрланди. Муҳтарам юртбошимиз янги 2022 йилни эълон қилар экан, “Инсон қадрини улуғлаш — юртимизда яшаётган ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир. Бу борада жамиятимиз асоси бўлган маҳалла ҳал қилувчи ўрин тутади”-деган фикрларни илгари сурди.

Янги йилга берилган номнинг инсон қадрини улуғлаш дея бошланишида ҳам катта маъно мужассам. Халқимизда  азалдан инсон қадри улуғланиб, унинг ҳақ-ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамиша кафолатланган. Буни  дунё ҳамжамиятидаги барча давлатлар эътироф этаётганида ҳам кўриш мумкин.

Сўзимизнинг исботи сифатида юртимизда камбағалликни қисқартириш,  кам таъминланган  оилаларни қўллаб-қувватлаш, ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган ғамхўрликларни санаб ўтиш мумкин.

 Биз шунга яна тўлиқ аминмизки, бу йил ҳам юртимизда анашу ислоҳотлар янада бўй чўзади, инсон қадрини улуғлаш тамойили асосида тизимли ишлар амалга оширилади. Фаол маҳалла тушунчаси доирасида ҳам барча маҳаллалар ҳудудлари обод бўлади.

    Бунда жонкуяр халқимиз ҳам камарбаста бўлиб, ўз маҳалласи юксалишига, унинг равнақ топишига ўз ҳиссасина қўша олади. Ҳар бир фуқаро ўз маҳалласи билан фахрланиб, иш юритса бу йилдан кўзланган мақсад ва режалар, албатта, ўзининг ижобий натижасини кўрсатади.  Бу йўлда бизнинг партиямиз фаоллари ҳам маҳаллалар кесимидаги лойиҳаларни изчил давом эттириб, ишларни янада самарали ташкил қилишга муносиб ҳисса қўшадилар.

                                                                                                                 Руҳия ИСМОИЛОВА,

                                                                                                                             “Адолат” СДП

                                                                                            Қўшкўпир  туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+