Янгиликлар 2061
Номзоднинг сайловолди дастури қўллаб-қувватланди
Урганч шаҳр 29-сонли умумтаълим мактабида Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашига бўшаб қолган 18-“Темир йўлчи” сайлов окуридан кўрсатилган номзод Дано Олимованинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Партия вилоят Кенгаши матбуот котиби Замира Абдуллаева сайловчиларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди ва намунавий ҳаёт ва фаолиятини эътироф этди. 2014-2019 йиллардаги фаол депутатлик фаолиятига назар ташлади.
Шунингдек номзод сайловда ғолиб бўлса, депутатлик ваколатларидан фойдаланган ҳолда, қонунчилик доирасида сайловчиларини қийнаб келаётган муаммоларини бартараф этиб, улар билан доим елкама-елка туришини билдирди.
Савол-жавоб, фикр ва мулоҳазалар қизғин тус олган учрашув сўнгида сайловчилар номзод Дано Олимовага юксак ишонч билдиришди ва омад тилашди.
“Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг