Барча тадбиркорлик субъектлари диққатига!

26.12.2024 12:12:43

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси қуйидаги мезонлар асосида партия логотипи туширилган аксессуарлар тайёрлаш бўйича

ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

Тайёрланадиган аксессуарлар номи

Сони

1

Партия логотипи бўрттирма туширилган тўқ кўк рангли, ички қисмида визиткалар ва бошқа предметлар учун махсус бўлимлар ҳамда алмашадиган блок мавжуд, йуқори сифатли юмшоқ қопламали, табиий чармдан А 5 форматдаги, чизиқли 100 (юз) варақли блокнотли папка;

200 дона

2

Партия логотипи лазерли ўйма туширилган тўқ кўк рангли, кўк сиёҳли, Барселона моделидаги, софт-тоуч қопламали, металл ручка.

200 дона

3

Корпусининг орқа тарафида партия логотипи лазерли ўйма тарзда туширилган, тилла рангли, тасмаси жигарранг табиий чармли, MIYOTA (Япония)/QUARTZ механизмидаги соат, дақиқа, сония ва ой санасини  кўрсатадиган, сув ўтказмайдиган (5 АТМ), соатнинг устки қисми сапфир ойнасидан ишланган, корпус материали зангламайдиган 316 Л пўлат, диаметри: 37 мм, қалинлиги: 7 мм, соат учун УВ-босма тарзда партия логотипи туширилган махсус қутиси билан Премиум сифатли аёллар қўл соати.

70 дона

4

Корпусининг орқа тарафида партия логотипи лазерли ўйма тарзда туширилган, кумуш рангли, тасмаси қора ёки жигарранг табиий чармли, МИЁТА (Япония)/ҚУАРТЗ механизмидаги соат, дақиқа, сония ва ой санасини  кўрсатадиган, сув ўтказмайдиган (5 АТМ), соатнинг устки қисми сапфир ойнасидан ишланган, корпус материали зангламайдиган 316 Л пўлат, диаметри: 41 мм, қалинлиги: 7 мм, соат учун УВ-босма тарзда партия логотипи туширилган махсус қутиси билан Премиум сифатли эркаклар қўл соати.

130 дона

 

* мазкур материалларни тайёрлашда дизайн хизматини ўз ичига олиниши шарт!

Эслатма! Жадвалда кўрсатилган маҳсулотлар учун танлов 2025 йилнинг 15 январ куни
соат 11:00 да партиянинг Марказий аппарати биносида бўлиб ўтади.

Танловда биринчи навбатда маҳсулотларнинг сифати, дизайни, нархи ва етказиб бериш муддати инобатга олинади.

Тижорат таклифларида маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг энг қисқа муддатлари кўрсатилиши шарт. Сифати талабга мос келмаган ва сифат комиссияси қабул қилмаган маҳсулотлар учун ҳамда дизайн хизмати учун (мазкур танлов ғолибидан ташқари) пул тўланмайди.

Танловда иштирок этишни истаган тадбиркорлар тижорат таклифларини «Адолат» СДП Марказий аппарати биносида жойлашган танлов комиссиясига 2025 йилнинг 14 январ куни соат 18:00 гача хат билан тижорий таклифни муҳрланган конвертда топширилиши шарт.

Молиялаштириш манбаи: бюджетдан ташқари маблағлар, келгусида маблағларнинг сарфланиши бўйича Ҳисоб палатасининг текшируви бўлиб ўтиши белгиланган.

Буюртмачи томонидан тайёрланадиган маҳсулотлар сони ва ўлчами ўзгариши мумкин!

Танлов вақтида қуйидаги даъвогарларнинг танлов комиссияси томонидан таклифлари кўриб чиқилмайди ва иштирок этишларига йўл қуйилмайди.

- қайта ташкил этиш, тугатилиш ёки банкротлик босқичида бўлган;

- барча зарур ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган;

- илгари тузилган шартнома (битим)лар бўйича қабул қилинган мажбуриятларни зарур даражада бажармаган;

- танлов эълон қилингунга қадар таъсис этилганига 6 ой бўлмаган;

- буюртмачи билан суд ёки ҳакамлик муҳокамасида иши кўриб чиқилаётган.

 

Эслатма! Тижорат таклифлари билан бирга тадбиркорлик субъектининг давлат рўйхатига олинганлиги ҳақидаги лицензия ёки гувоҳномалари раҳбар томонидан тасдиқланиб, муҳрланган конвертга солинган ёпиқ ҳолатда, тадбиркорлик субъектининг юридик манзили, телефон рақамлари кўрсатилиб, «Адолат» СДП Марказий аппаратига тақдим этилиши шарт. Тижорат таклифлари конвертга солиниб муҳрланган ёпиқ ҳолатда тақдим этилмаса лицензия ёки гувоҳномалари тадбиркорлик субъекти раҳбари томонидан тасдиқланмасдан шунингдек, тадбиркорлик субъектининг юридик манзили, телефон рақамлари кўрсатилмаган ҳолда тақдим этилган тижорат таклифлари танлов комиссиясига киритилмайди.

 

 

Мурожаат учун: (71) 288 42 08 (111),

(93) 202 14 04,

(91) 265 93 96.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+