Барча тадбиркорлик субъектлари диққатига!

09.08.2024 07:08:13

 Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси қуйидаги мезонлар асосида тарқатма ва тарғибот-ташвиқот материалларини тайёрлаш ва харид қилиш бўйича

ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

Тарқатма материаллари номи

Сони

1

Партия логотипи туширилган табиий чарм сифат (ЭПУ), қора рангли, чарм тагида иккита магнит, 49,7 см. металл фермуар, юз қисмида ички матоси жигарранг бўлган чуқурлиги 11,5 см. узунлиги 26,7 см. махсус кармон, ички қисмида алоҳида 11 та кармон, ундан бештасининг чуқурлиги 24 см., иккитаси фермуарли, орқа тарафида 22 см. тутқич, тасма учун иккита темир бандли папка.   

300 дона

Партия логотипи туширилган сумка шаклидаги кундалик (ежедневник),  ўлчами 23,3*17,2*2,5 см., Италияда ишлаб чиқарилган қора ва тўқ кўк рангли чарм сифат материалдан қаттиқ муқовали ВИП классда, 6*1 см. ўлчамдаги магнитли темир бандли, пастки қисмида 0,7 см. иккита металл қадоқли, муқовани ички қисмида ручка илгич,  20*12 см. карталар солиш учун жойлари мавжуд бўлган махсус кармон, 1,4 см. диаметрдаги олти дона темир ҳалқага маҳкамланган Туркияда чиқарилган зичлиги 80 гр. қаймоқ рангли қоғозлар блоки, ўлчами 21*14,5*1,3 см., ушбу блок  тақвим ва махсус маълумотлар жилдини мужассам этган.

300 дона

Премиум классдаги қора ва тўқ кўк рангли жилоланадиган 14,1*1,5 см. ўлчамдаги металл ручка, ручка учи ва банд қисми кумуш рангда, кўк сиёҳли, роллер механизмли, стержень узунлиги 0,9 см., сиёҳ ресурси 1600-1700 м.

300 дона

Тарғибот-ташвиқот воситалари номи

2

 

Партия логотипи босма туширилган ўлчами 1,20*2,20 метрли конус байроқ, оқ рангли атлас матодан зичлиги 140 гр/кв.м., байроқ туриши учун катта-кичик бўладиган хромли тиргаги ва тилло рангли темир ўзакли таглиги билан.

40 дона

Партия логотипи икки тарафлама босма туширилган ўлчами 15*25 см. оқ рангли атлас матодан байроқ, зангламайдиган (нержавейка) темир ўзакли таглиги билан.

50 дона

Партия логотипи бир тарафлама босма туширилган ўлчами 1,0*1,5 метрли оқ рангли шёлк матодан байроқ, 2 метрли ёғоч таёқчаси билан.

60 дона

* мазкур тарқатма ва тарғибот-ташвиқот материалларини тайёрлашда дизайн хизмати ўз ичига олиниши шарт!

Эслатма! Жадвалда кўрсатилган маҳсулотлар учун танлов жорий йилнинг 14 август куни соат 11:00 да партиянинг Марказий аппарати биносида бўлиб ўтади.

Маҳсулотлар 2024 йил 30 августга қадар етказиб берилиши лозим.

Танловда биринчи навбатда маҳсулотларнинг сифати, дизайни, нархи ва етказиб бериш муддати инобатга олинади.

Тижорат таклифларида моддий бойликларни ишлаб чиқаришнинг энг қисқа муддатлари кўрсатилиши шарт. Сифати талабга мос келмаган ва сифат комиссияси қабул қилмаган маҳсулотлар учун ҳамда дизайн хизмати учун (мазкур танлов ғолибидан ташқари) пул тўланмайди.

Танловда иштирок этишни истаган тадбиркорлар тижорат таклифларини «Адолат» СДП Марказий аппарати биносида жойлашган танлов комиссиясига жорий йилнинг 13 август куни соат 18:00 гача танловда иштирок этиш истагини билдирган хат билан тижорий таклифни муҳрланган конвертларда топширилиши шарт.

Молиялаштириш манбаи: бюджетдан ташқари маблағлар, келгусида маблағларнинг сарфланиши бўйича Ҳисоб палатасининг текшируви бўлиб ўтиши белгиланган.

Буюртмачи томонидан тайёрланадиган тарқатма ва тарғибот-ташвиқот материаллар сони ва ўлчами ўзгариши мумкин!

Танлов вақтида қуйидаги даъвогарларнинг танлов комиссияси томонидан таклифлари кўриб чиқилмайди ва иштирок этишларига йўл қуйилмайди.

- қайта ташкил этиш, тугатилиш ёки банкротлик босқичида бўлган;

- барча зарур ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган;

- илгари тузилган шартнома (битим)лар бўйича қабул қилинган мажбуриятларни зарур даражада бажармаган;

- танлов эълон қилингунга қадар таъсис этилганига 6 ой бўлмаган;

- буюртмачи билан суд ёки ҳакамлик муҳокамасида иши кўриб чиқилаётган.

 

Эслатма! Тижорат таклифлари билан бирга тадбиркорлик субъектининг давлат рўйхатига олинганлиги ҳақидаги лицензия ёки гувоҳномалари раҳбар томонидан тасдиқланиб, муҳрланган конвертга солинган ёпиқ ҳолатда, тадбиркорлик субъектининг юридик манзили, телефон рақамлари кўрсатилиб, «Адолат» СДП Марказий аппаратига тақдим этилиши шарт. Тижорат таклифлари конвертга солиниб муҳрланган ёпиқ ҳолатда тақдим этилмаса лицензия ёки гувоҳномалари тадбиркорлик субъекти раҳбари томонидан тасдиқланмасдан шунингдек, тадбиркорлик субъектининг юридик манзили, телефон рақамлари кўрсатилмаган ҳолда тақдим этилган тижорат таклифлари танлов комиссиясига киритилмайди.

Муқаддам сифатсиз маҳсулотларни етказиб берган ва шартномада белгиланган мажбуриятларни бажармаганлиги оқибатида «Буюртмачи»ларда ёмон таассурот қолдирган тадбиркорлар танлов комиссиясига киритилмайди.

 

Мурожаат учун: (71) 288 42 08 (111),
(93) 202 14 04,
(91) 265 93 96.
К.Мирзабаев

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+