Янгиликлар 234
ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Устави, сайловолди дастури ва 5 йиллик фаолияти юзасидан қўлланмани нашр этиш бўйича
ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:
№ |
Нашр этиладиган материаллар номи |
Сони |
1 |
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фаолияти юзасидан «Қурултойдан – қурултойгача» қўлланмаси. Қўлланма 32 варақ, 4+4 рангли, 84х108 1/16 бичимда, муқоваси: 4+4 ўлчамдаги 200 гр силлиқ (мелованная) қоғоз, ички варақлари: 130 гр силлиқ (мелованная) қоғозда, скоба билан мустаҳкамланган |
1000 дона |
2 |
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Устави. Устав 48 варақ, 1+1 рангли, 84х108 1/32 бичимда, муқоваси: 4+4 ўлчамдаги 200 гр силлиқ (мелованная) қоғоз, ички варақлари: 80 гр офсет қоғозда, скоба билан мустаҳкамланган |
5000 дона |
3 |
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сайловолди дастури. Сайловолди дастури 64 варақ, 4+4 рангли, 84+108 1/32 бичимда, муқоваси: 4+4 ўлчамдаги 200 гр силлиқ (мелованная) қоғоз, ички варақлари: 130 гр силлиқ (мелованная) қоғозда, скоба билан мустаҳкамланган |
5000 дона |
4 |
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сайловолди дастури (журнал). Сайловолди дастури 44 варақ, 4+4 рангли, 84+108 1/16 бичимда, муқоваси: 4+4 ўлчамдаги 250 гр силлиқ (мелованная) қоғоз, ички варақлари: 130 гр силлиқ (мелованная) қоғозда, термоклей билан мустаҳкамланган |
20 000 дона |
* мазкур материалларни тайёрлашда муҳаррир, мусаҳҳиҳ хизматини ўз ичига олиниши шарт!
Эслатма! Жадвалда кўрсатилган маҳсулотлар учун танлов жорий йилнинг 6 сентябрь куни соат 11:00 да партиянинг Марказий аппарати биносида бўлиб ўтади.
Танловда биринчи навбатда маҳсулотларнинг сифати, дизайни, нархи ва етказиб бериш муддати инобатга олинади.
Тижорат таклифларида моддий бойликларни ишлаб чиқаришнинг энг қисқа муддатлари кўрсатилиши шарт. Сифати талабга мос келмаган ва сифат комиссияси қабул қилмаган маҳсулотлар учун ҳамда дизайн хизмати учун (мазкур танлов ғолибидан ташқари) пул тўланмайди.
Танловда иштирок этишни истаган тадбиркорлар тижорат таклифларини «Адолат» СДП Марказий аппарати биносида жойлашган танлов комиссиясига жорий йилнинг 5 сентябрь куни соат 18:00 гача танловда иштирок этиш истагини билдирган хат билан тижорий таклифни муҳрланган конвертларда топширилиши шарт.
Молиялаштириш манбаи: бюджетдан ташқари маблағлар, келгусида маблағларнинг сарфланиши бўйича Ҳисоб палатасининг текшируви бўлиб ўтиши белгиланган.
Буюртмачи томонидан тайёрланадиган материаллар сони ва ўлчами ўзгариши мумкин!
Танлов вақтида қуйидаги даъвогарларнинг танлов комиссияси томонидан таклифлари кўриб чиқилмайди ва иштирок этишларига йўл қуйилмайди.
- қайта ташкил этиш, тугатилиш ёки банкротлик босқичида бўлган;
- барча зарур ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган;
- илгари тузилган шартнома (битим)лар бўйича қабул қилинган мажбуриятларни зарур даражада бажармаган;
- танлов эълон қилингунга қадар таъсис этилганига 6 ой бўлмаган;
- буюртмачи билан суд ёки ҳакамлик муҳокамасида иши кўриб чиқилаётган.
Эслатма! Тижорат таклифлари билан бирга тадбиркорлик субъектининг давлат рўйхатига олинганлиги ҳақидаги лицензия ёки гувоҳномалари раҳбар томонидан тасдиқланиб, муҳрланган конвертга солинган ёпиқ ҳолатда, тадбиркорлик субъектининг юридик манзили, телефон рақамлари кўрсатилиб, «Адолат» СДП Марказий аппаратига тақдим этилиши шарт. Тижорат таклифлари конвертга солиниб муҳрланган ёпиқ ҳолатда тақдим этилмаса лицензия ёки гувоҳномалари тадбиркорлик субъекти раҳбари томонидан тасдиқланмасдан шунингдек, тадбиркорлик субъектининг юридик манзили, телефон рақамлари кўрсатилмаган ҳолда тақдим этилган тижорат таклифлари танлов комиссиясига киритилмайди.
Муқаддам сифатсиз маҳсулотларни етказиб берган ва шартномада белгиланган мажбуриятларни бажармаганлиги оқибатида «Буюртмачи»ларда ёмон таассурот қолдирган тадбиркорлар танлов комиссиясига киритилмайди.
Мурожаат учун: (71) 288 42 08 (111),
(93) 202 14 04,
(91) 265 93 96.
Фикрингизни қолдиринг