Янгиликлар 2294
“Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши онлайн тарзда бўлиб ўтди
2021 йил йил 14 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши онлайн тарзида бўлиб ўтди.
Йиғилишда дастлаб, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг “Ўзбекистон Республикасида аҳоли соғлиғини сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, шу жумладан аҳолини коронавирусга қарши эмлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида”ги қарори муҳокама қилинди ва соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳозирги долзарб эпидемалогик вазиятда олиб бораётган ишлари юзасидан маълумоти ўқиб эшиттирилди.
Йиғилишда юртимиздаги ҳозирги эпидемологик вазият бўйича ва бу борада олиб борилаётган ишлар юзасидан берилган сўнгги маълумотларга кўра жорий йилнинг 13 июль ҳолатига дунёнинг 220 га яқин давлатида жами 188,0 млн нафар беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган, улардан 4,0 млн нафари вафот этган, 78,5 минг (0,7 фоиз) нафар беморлар эса оғир аҳволда қолмоқда.
Охирги бир сутка (12.07.2021й) ичида 390 мингта янги касалланиш ҳолатлари қайд этилиб, 6,3 минг нафар беморлар ушбу касалликдан вафот этган.
Маълумот учун: Дунё бўйлаб энг юқори касалланиш кўрсаткичи жорий йилнинг 29 апрель куни қайд этилган бўлиб, жами 904 626 нафар беморлар рўйхатга олинган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ давлати биринчи ўринда бўлиб, олинган маълумотларга кўра 34,7 млн нафар коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган, иккинчи ўринда Ҳиндистон 30,9 млн, учинчи ўринда Бразилия 19,1 млн, тўртинчи ўринда Франция 5,8 млн, бешинчи ўринда Россия 5,8 млн ҳамда Туркияда 5,4 млн ва Буюк Британияда 5,1 млн нафар беморларда коронавирус инфекцияси қайд этилган.
Шунингдек, қўшни Қозоғистон Республикасида шу кунга қадар 458,7 мингта ҳолатда (охирги суткада +3 899 та ҳолат), Қирғизистон Республикасида 140,9 мингта ҳолатда (охирги суткада +1 330 та ҳолат) ҳамда Афғонистон Ислом Республикасида 135,8 мингта ҳолатда (охирги суткада +1 236 та ҳолат) касаллик қайд этилган бўлиб, мураккаб эпидемиологик вазият сақланиб турибди.
Ўзбекистон Республикасида 13 июл ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 116 918 нафарни ташкил этиб, улардан 112 018 нафари (96,0 %) соғайиб чиққан, 778 нафари (0,7 %) вафот этган.
Маълумот учун: ҳозирда даволанаётган 4122 нафар беморларнинг 514 нафари ўта оғир, 1 158 нафари оғир ҳолатда қолмоқда.
Касалланишнинг интенсив кўрсаткичи январь-февраль ойларида хар 100 минг аҳолига нисбатан 0,2 га тенг бўлган бўлса, охирги 14 кунликка келиб ушбу кўрсаткич 1,4 ни ташкил этмоқда.
Касалликнинг тарқалганлик даражаси 1,0 ни (ЖССТ экспертлари хулосасига кўра бу кўрсаткич 1,0 гача бўлса вазият барқарорлигини англатади), касалликнинг ўсиш суръати -1 фоизни ташкил этмоқда.
Хусусан, касаллик кўрсаткичлари охирги 14 кунликда Тошкент шаҳри (интенсив кўрсаткичда [100 минг аҳоли сонига нисбатан] 4,8 ҳолат), Жиззах (интенсив кўрсаткичда 2,9 ҳолат), Сирдарё (интенсив кўрсаткичда 2,3 ҳолат), Тошкент (интенсив кўрсаткичда 1,6 ҳолат) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (интенсив кўрсаткичда 1,5 ҳолат) кўтарилиши кузатилмоқда.
Республика бўйича рўйхатга олинган касалликларнинг ёшма-ёш таҳлили бўйича (июнь ойида): 14 ёшгача бўлган болалар ўртача 14 фоизни, 15-19 ёшдагилар 5 фоизни, 20-29 ёшдагилар 18 фоизни, 30-39 ёшдагилар 21 фоизни,40-49 ёшдагилар 15 фоизни, 50-59 ёшдагилар 13 фоизни, 60 ёш ва ундан катталар 14 фоизни ташкил этмоқда.
Карантин кузатуви:
хорижий давлатларда бўлиб келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 109,5 минг нафар фуқаролар саломатлиги устидан уй шароитидаги тиббий назорат давом этмоқда. Шу вақтга қадар 2 166,2 нафар фуқаролар уй шароитидаги ва стационар шароитидаги карантиндан чиқарилди.
Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбирларини бориши тўғрисида.
COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбирлари учун COVAX дастури доирасида Serum Institute of India Pvt. Ltd. компаниясида ишлаб чиқарилган 660 минг доза “Covishield” (AstraZeneca), Россия федерациясида ишлаб чиқарилган 280 минг доза икки компонентли (1-компонент 160 минг доза, 2-компонент 120 минг доза) “Sputnik V” ҳамда Хитой ва Ўзбекистон олимлари ҳамкорлигида яратилган 6,5 млн доза “ZF-UZ-VAС 2001” вакциналари келтирилди.
Бугунги кунга қадар жами 4 996,8 минг доза (1-доза 3 057,1 минг, 2-доза 1 436,2 минг, 3-доза 503,4 минг) вакцина қўлланилган.
Хозирги кунда республикада жами 2 422,0 минг доза вакцина захираси мавжуд, шу жумладан ZF-UZ-VAC 2001 – 2 368,3 минг доза, Спутник V – 53,7 минг доза.
Жорий йилнинг 20-25 июль кунлари ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидан қўшимча 4,0 млн доза олиб келиш кўзда тутилган. Шунингдек август ойида Спутник V вакцинасидан 160 минг доза ҳамда август-сентябр ойларида COVAX дастури доирасида 660 минг доза (AstraZeneca ёки Moderna) вакцина олиб келиш кўзда тутилганлиги, дунёдаги вазият коронавирусга қарши вакцина олиш масаласи айни пайтда фақатгина шахсий эмас, эндиликда бу жамоавий масала ҳамдир. Ҳар биримизнинг саломатлигимиз фақатгина ўзимиз учун эмас, балки атрофимиздаги бошқа инсонлар, оила аъзоларимиз, ишхонамиздаги ҳамкасбларимиз, кўча-куйдаги бошқа одамлар учун ҳам муҳимлиги. Айни шу дамда вакцина масаласида нафақат ҳуқуқли инсонга, балки бошқаларга хавф туғдирмаслик учун улар олдида бурчли, масъулиятли ва мажбуриятли инсонга ҳам айланиши ҳақида маълумот берилди.
Бу бўйича “Адолат”СДП фракция раҳбари З.Ибрагимова ўз фикр мулоҳаза ва таклифларини билдирди: Қарорни биз ҳар томонлама ўрганиб чиқишимиз зарур бу қарор ҳалқимизнинг манфаатига хизмат қилиши керак. Ҳозирги кундаги энг долзарб масалалардан бири бу вакцинация масаласи бу борада биз бирон бир натижага эришишимиз учун тарғибот ташвиқот ишларини олиб боришимиз ва бу борада ўзимиз ўрнак бўлишимиз керак. Аҳолига вакцина бўйича тўғри аниқ маълумотлар беришимз керак унинг ижобий томонларини тушунтиришимиз керак. Вакцина олган фуқаро бу касалликдан ўзини ва атрофдагиларни ҳимоя қилади.Касалликка чалинган ҳолда хам бу енгил кўринишда ўтиши ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилиши керак.Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аҳолини эмлаш ишлари яхши олиб борилмаган аммо бунда фуқароларнинг роли хам муҳим аҳамиятга эга.тинмай касаллик ҳақида ОАВ ва интернет тармоқлари орқали хам кўрсатиб борилишига қарамайаҳоли гавжум жойларда бозорларда эҳтиёт чораларига тўлиқ амал қилинмаётганини кўришимиз мумкин.Аҳолини кўчаларда ва жамоат жойларида ниқобсиз юриши касалликни тарқалишига сабаб бўлсада аммо соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳам эмлаш ишларини суст олиб борилаётганини гувоҳи бўлиб турибмиз. Мисол тариқасида мактабгача таълим ва халқ таълими соҳасида фаолият юритадиган ходимларни эмланганлик фоизини пастлиги хам ишларни суст олиб борилаётганидан далолат берилади.Биз аҳоли билан мулоқатда бўлувчи соҳаларда фаолият олиб борадиган ходимларни биринчи навбатда эмлаш бўйича ишларни тизимли тарзда ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўларди Эмлаш ишлари сустлигига яна бир сабаб қилиб тарғибот ва ташвиқот ишларини хам яхши олиб борилмаётганлигини мисол қилишимиз мумкин
Г.Агзамова“Адолат”СДП фракция аъзоси -Муҳокамага қўйилган қонун лойиҳаси ҳам ўзининг долзарблиги билан ажралиб туради лекин эътирозлардан ҳам холи эмас мана биргина шу кунга қадар қишлоқ шифокори дастури доирасида ҳудудлар кесимида энг олис жойларда жойлашган қишлоқ врачлик пунктларига 41 нафар тиббиёт ходимини ишга қабул қилинганлиги аммо ҳозирги кунга келиб фақат 16 нафар тиббиёт ходимига 30 млн сўм маблағ ажратилгани хам маълумотларда келтирилган масалаларда аҳолимиз ўртасида эмланиш масаласига ишончсизлик борми шу жараёнга аҳолини муносабатини тўғри қаул қилмаслик мехенизмни тўғри ишламаганлигидан далолат беради. Мисол қилиб айтадиган бўлсак 41 нафар тиббиёт ходимини шу мақсадда ишга олинган бўлсаю ходимларнинг ярмигагина белгиланган маблағларни етиб бориши ховотирга солади. Бу бизнинг хабардор бўлганимиз хали ростан хам шу маблағлар уларга етиб борганлиги бўйича хам маълумот йўқ.Хеч кимга сир эмас аввалги вазирнинг берган ҳисоботида хам ўзлаштирилди деган маблағларни етиб боргани хақида ҳеч қандай маълумот йўқлигига гувоҳ бўлганмиз бизнинг фракциями томонидан савол кўтарилган эди ўзлаштирилди ажратилди қаердаю беморларга етиб бориши қаерда. Мана бугунги кунда долзарб қилиб кўтариб келинаётган масала шифокорларни маблағини ўз қўлига етиб бормаслигиям эртага эътирозларга сабаб бўлади. Ва албатта бу эътирозлар ўринли бўлади.Шу сабабли кун тартибидаги қарор лойиҳаси бўича биз ўз таклифларимизни аҳоли ва шифокорларни манфаатидан келиб чиқиб беришимиз керак.
Е.Борисова “Адолат”СДП фракция аъзоси - Кеча биз йиғилишда муттасадди ташкилотларнинг ҳисоботларни тингладик.Афсуски рақамлар дунё бўйича яхши эмаслигини гувоҳи бўлимшимиз мумкин. Ҳозирги кунга келиб касалланганлар сони 190 млн ташкил этса шундан вафот этганлар сони 4 млнни ташкил этади.Бу кичкина рақам эмас. Бизнинг юртимизда тахминан кунига 500 нафар бемор шу касал билан касалланиб рўйхатдан ўтказилмоқда.Шу сабабли эмлаш масаласи ҳозирда долзарб масалардан бири бўлиб қолмоқда. Шундай экан ҳар биримиз ўзимиз ва яқинларимиз соғлиғи учун жавобгармиз.Ўзимиз ва яқинларимизнинг хавфсизлиги учун эмланишимиз керак. Бу касаликка хаммамиз бир бўлиб кураш олиб боришимиз керак.Аввало ҳар биримиз ўз соғлимизга бефарқ бўлмасадан карантин қоидаларига риоя қилишимиз.Эҳтиёт чораларини кўришимиз ва албатта эмланишимиз керак. Ўз вақтида тўғри кўрилган чоралар ҳаётимизни сақлаб қолади. Аҳолимизнинг оммавий эмланиши касалликни тарқалишига ва камайишига олиб келади.Демак, бу борада ишларни тўғри ва тизимли ташкил этиш зарур.
Шунингдек йиғилишда депутатлар мазкур лойиҳанинг аҳамиятига тўхталиб, соҳада учраётган айрим камчиликларни айтиб ўтишди.
Йиғилишда муҳокама этилган қонун лойиҳалари бўйича депутатлар томонидан партия позициясидан келиб чиққан ҳолда таклиф ва муносабатлар билдирилди ва кун тартибидаги масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.
"Адолат" СДП
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг