Янгиликлар 1455
Депутат аралашуви билан Хонқада муаммолар ечим топмоқда
Айни кунларда Олий Мажлис Конунчилик Палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоевнинг хонқалик сайловчилари билан яккама-якка мулоқотлари ташкил этилмоқда.
Депутат фуқароларни ўйлантириб келаётган муаммоларни ечимини топиш чора тадбирларини бошлаб юборди.
Ўтган учрашувларнинг бирида “Обод” маҳалласида жойлашган 43-сон умумтаълим мактаби раҳбарияти томонидан мактабга қўшимча бино кераклиги ва мактаб таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани тўғрисидаги мурожаати эътиборга олиниб, депутатнинг саъй харакатлари билан мактабга керакли қўшимча бино қурилиб, фойдаланишга топширилди ва мактаб замон талаблари асосида таъмирланди.
Депутат М.Қурбонбоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ хизмат сафарини мазкур мактабдан бошлади ва барпо этилган қўшимча бино фаолияти билан қизиқди, мактаб жамоаси билан дилдан суҳбатлашди. Суҳбат жараёнида ўқитувчилар яратилган шароит ва қулайликлар учун депутатга миннатдорлик билдиришди ҳамда мактабнинг янги биноси учун кадастр хужжатларини тайёрлашда моддий томондан қийинчилик бўлаётгани тўғрисида сўз юритишди. Депутат бу масалани ўрганиб, туман Молия бўлимига қилган мурожаати қаноатлантирилди ва кадастр хужжатлари шу хафта ичида ижобий ҳал этиладиган бўлди.
Шундан сўнг фаоллар “Моштўғай” маҳаллада жойлашган 24-мактаб, 48- мактабгача таълим ташкилоти жамоаси билан суҳбатлашди. Муаммолар билан қизиқди. Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган Фармон ва Қарорлар ижроси юзасидан сўз юритди.
Бундан бир неча кун олдин, “Нуробод” маҳалла аҳолиси томонидан маҳалла ҳудудида жойлашган “Абу Сиддиқ” масжидига олиб борувчи йўлнинг 1 км бўлган масофасига тош ташлашда ёрдам сўраб депутатга телефон орқали мурожаат этишган эди.
Мурожаат тегишли ташкилот вакиллари билан ўрганилди ва Фуқаролар ташаббуси жамғармасидан 202 млн сўм ажратилиб, айни пайтда мазкур йўлган тош ташлаш ишлари бошлаб юборилди.
Бир сўз билан айтганда, депутатимизнинг бу каби амалий ишлари, фуқароларнинг турмуш шароитини яхшилаш орқали, юртимиз фаровонлиги учун хизмат қилаётгани билан ҳам аҳамиятлидир.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
“Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг