Янгиликлар 1907
Депутат ўрганишлари муаммолар борлигини кўрсатди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муҳаммаджон Валиев Қўқон шаҳрида бўлиб, сайловчиларнинг мурожаатлари юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди.
Дастлаб «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Қўқон шаҳридаги “Муқумий” ва “Шикорбеги” маҳаллаларида кўчат экиш тадбирида иштирок этди ва барчани юртимиз ободлиги, табиатнинг софлиги сақлашга қаратилган эзгу тадбирда фаол бўлишга тарғиб этди.
Қўқон шаҳар “Узумзор” МФЙда фуқаролар билан учрашув ўтказилди. Фуқаролар турли масалалаларда мурожаат қилдилар ва масалалар юзасидан керакли тавсия, ҳуқуқий маслаҳат олдилар. Жумладан, Шерзод Нажмиддиновнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида тикув цехини ташкил этиш учун кредит олишда кўмаклашиш юзасидан қилган мурожаати мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ҳал этилиши билдирилди.
Депутат томонидан “Темирйўлчи” МФЙда фаоллар билан мавжуд муаммолар юзасидан олиб борган ўрганишлари энг аввало, 22-сонли умумтаълим мактаби жойлашган Сайёд ва Садоқат кўчалари кесишган чорраҳага светофор ўрнатиш зарурлигини кўрсатди. Депутат мазкур масалани масъул ташкилотлар билан тегишли тартибда ҳал этадиган ва назоратга оладиган бўлди.
“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг