Янгиликлар 6285
Депутатимиз вазир ўринбосари этиб тайинланди
19.09.2019 16:09:48
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг парламентдаги фракцияси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Абдусаттаров Тўлқин Сайфуллаевич ўз фаолиятида янги босқичга кўтарилди.
Депутат Президент қарорига мувофиқ адлия вазирининг ўринбосари – Интеллектуал мулк агентлиги директори этиб тайинланди.
Партидошимизга юксак ишонч билдирилгани бизни қувонтирди. Уни янги лавозим билан муборакбод этиб, келгусидаги ишларига омад тилаймиз!
Фикрингизни қолдиринг