Янгиликлар 1570
Депутатнинг хайрли юриши ўксик дилларни қувонтирди
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш савобли иш. “Адолат” СДПнинг “Саҳоват йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси “адолатчилар”ни бу йўлда хайрли ишларга бошламоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Адҳамжонова ва “Адолат” СДП фаоллари айни шу мақсад йўлида Андижон туманидаги МФЙларда бўлдилар. Бахт МФЙда яшовчи Наргиза Сотволдиева 1990 йилда туғилган. У ижтимоий кўмакка муҳтожлиги сабаб “Аёллар дафтари”га киритилган. Халқ вакили унинг хонадонига кириб борганда. қувончдан кўзлари ёшланди. Давлатимиз томонидан қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликлар учун раҳмат айтди.
Бешбўйноқ МФЙда яшовчи Дилбарой Жабборовани 2 нафар вояга етмаган фарзандлари бор, ўзгалар кўмагига муҳтож. Депутат унга ёлғиз эмаслиги, инсон қадри Ўзбекистонда ҳар нарсадан устун эканлигини тушунтирди. Олиб келинган озиқ-овқат маҳсулотлари учун миннатдорчилик билдирган Д. Жабборова шундай юртда саҳоватли инсонлар билан яшашнинг ўзи бахт эканлигини эътироф этди.
Депутатнинг хонадонларга хайрли юриши давом этмоқда.
“Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши
матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг