Янгиликлар 2530
Ҳуқуқнинг ҳам ғурури бор ёҳуд аниқ йўлдан чалғимайлик
Сўнгги йилларда Европадан кириб келаётган “оммавий маданият” ва унинг ёшлар ўртасида кенг тарқалаётгани тез-тез тилга олинар, менталитетимизга ёд бўлган бу каби ҳолатлар тан-жонимизга урчиб кетмаслиги учун маърифий-маънавий чоралар билан олдини олишга ҳаракат қилинарди. Энг эътиборлиси, ўзлигимизни сақлаш мақсадида ёшларнинг ўзи шахсий намуна ҳаракатини бошлади.
Қаерга қараманг, қайси соҳани олманг уларнинг заковатига, салоҳияти, интилишига, олдига қўяётган юксак мақсадларига тасанно айтгингиз келади. Улар билан қувонасиз, фахрланасиз, қаддингизни ғоз тутиб кериласиз, юксаласиз.
Афсус, гуруч курмаксиз бўлмаганидек, бу каби туйғуларингизни чил-парчин қиладиган, ер билан яксон қиладиган, эркаклик шаънини қадрсизлаётган “йигитлар”имизнинг “хурмача” қилиқлари манқуртликдан ўзга нарса эмас.
Бесоқолбозларни-ку худо уриб бўлибди, лекин уларнинг тарғиботига, бир жинсли никоҳларни қонунийлаштириш даъватига “лаббай” деб жавоб бериб, уларнинг тарафдори бўлганларни нима жин урди?! Белингда белбоғинг борми, лаънатилар?!
Дунё тан олиб, тан бераётган бугунги Она юртимиз бу кабиларни албатта жазолайди, жигарлик ришталарини узади, берган оқ сутига рози бўлмайди, алал-оқибат оқ қилади!
Зеро, қонун ҳамма учун баробар. Ўз “ҳуқуқингни” деб, ўзгалар ҳуқуқига зиён етказдингми, беҳурмат қилдингми,албатта, қонун олдида жавоб берасан. Республикамизнинг асосий Қомусидан бошлаб амалдаги барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда инсон ҳақ-ҳуқуқлари қонун билан ҳимояланган. Хусусан, сўз эркинлиги, ахборот олиш ва тарқатиш, намойишлар уюштиришлар ҳам норматив актларда ўз аксини топган. Лекин қонунларда белгиланган талаблар бузилса, тегишли моддаларга зид ҳатти-ҳаракатлар амалга оширилса, қонунбузарларга нисбатан қонуний чораларнинг кўрилиши муқаррардир.
Яна бир масала. Агар сиз, ғурури баланд замондошим, юқоридаги ҳолатларга “эркакчасига” чора кўрмоқчи, яъни “самосуд” орқали бу каби жирканчликка қарши курашмоқчи бўлсангиз, сиз ҳам қонун олдида жавобгарлигингизни унутманг.
Шунинг учун, қонунбузарларга тегишли чораларни кўришни ҳуқуқ-тартибот органларига қўйиб берайлик. Ҳар ким ўз ишини қилгани маъқул. Бу каби уринишлар 2019 йилда “Озодлик радиоси” томонидан уюштирилиб, “Ўзбекистон гейларни тан оладими?” мақола билан йигитларнинг бир қўлида Ўзбекистон байроғи, иккинчисида “Муҳаббат жиноят эмас” деб ёзилган сурати эълон қилинган эди.
Олдимизда ҳали ўз ечимини кутаётган муаммолар бисёр. Ҳануз кўзидан ёш оқаётган фарзандлар, “ҳаётдан тўйиб кетган” аёллар, меҳнатининг роҳатини кўрмаётган устозу мураббийлар, шифокору ҳамширалар, қўйингчи, рози бўлиб яшашни тетапоя қилиб ўрганаётганлар бор экан, демак ҳали қиладиган ишларимиз етарли.
Биз эса огоҳ бўлайлик! Ўзбекистон аталмиш улуғ карвон буюк йўлга тушди. Йўлимизда дўстлар ҳам душманлар ҳам учрайди. Дўстларимиз оғиримизни енгил, мушкулимизни осон қилса, душманлар танлаган йўлимиздан чалғитишга ҳаракат қилади.
Шундай экан, ҳуқуқларимиздан ғурурланиб аниқ йўлдан чалғимайлик.
Гулруҳ АГЗАМОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
“Адолат” СДП фракцияси аъзоси
Фикрингизни қолдиринг