Коронавируснинг янги штамми қанчалик хавфли?

11.01.2022 17:01:50

Коронавирус пандемияси шуни кўрсатдики, бугунги глобал ҳамжамият улкан бир кема. Унда Ўзбекистон ҳам бор. Шунинг учун ҳушёрлик, огоҳлик бугун ҳар қачонгидан муҳим. Давлатимиз раҳбари томонидан ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар, аниқ ўйланган пухта режалар, халқимизнинг саломатлигини сақлаш йўлида сарфланган катта-катта маблағлар, шунингдек, тиббиёт ходимлариниг қаҳрамонлиги туфайли Ўзбекистон ушбу босқичлардан бошқа давлатларга қараганда камроқ талофатлар билан ўтиб олди. Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади.Хусусан, мамлакатимизда «омикрон» штамми аниқланди.

Мутахассисларнинг маълум қилишича, янги штаммда ҳид ва таъм билиш йўқолмайди, фақат иситма ва чарчоқ ҳолатлари кузатилади. Кўп беморларда юрак уриши тезлашган. Энг ташвишлиси, ушбу мутация биринчи навбатда ёшлар, шу жумладан, болаларда кўп аниқланмоқда.

Карантин билан боғлиқ профилактик  чоралар бекор бўлгани йўқ .Аммо одамларимиз тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш, антисептик воситалардан фойдаланиш каби оддий қоидаларга ҳам етарлича амал қилмай қўйди.

Янги штаммнинг юртимизга кириб келиши ва аҳоли ўртасида тарқалишининг олди олишда шундай профилактик чора-тадбирлар муҳим ҳисобланади.Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз.

                                             

          

Мавлуда АДХАМЖОНОВА

  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

“Адолат“ СДП  фракцияси аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+