Коррупциянинг олдини олишга қаратилган таклифлар берилди

14.03.2022 16:03:33

Жорий йилнинг 14 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2021 йилги ҳисоботи кўриб чиқилди. Ҳисоботда келтирилишича 2021 йил режалаштирилган бюджет ҳаражатлари 2,1 трлн сўмга, 2022 йил бюджет лойиҳасида кўзда тутилган ҳаражатлар 641 млрд сўмга, мақбуллаштирилиб, бошқа устивор йўналишларга қайта тақсимланиши юзасидан таклифлар ишлаб чиқилагн.

Бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан 338 млрд сўм ноқонуний ҳаражат ва ўзлаштиришлар аниқланиб, уларни бюджетга қайтариш чоралари кўрилди.Давлат харидларини жараёнида 763 та ҳолатда 971,1 млрд сўмлик манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги ва бошқа қонун бузилишлари аниқлангани айтиб ўтилди. Давлат бюджетига 527 млрд сўм қўшимча манбалар аниқланди. Коррупциявий аломатлари қайд этилган 41 та назорат тадбирлари натижалари ҳуқуқини муғофаза қилувчи органларга юборилган.Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари тўлиқ ҳамда ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш ишлари олиб борилган.

Йиғилишда депутатлар маърузачига ҳисобот юзасидан бир қанча саволлар беришди. Депутатлар Ҳисоб палатаси томонидан 2021 йилда салмоқли ишлар олиб борилганини эътироф этиб, мамлакатимизда олиб борилаётган очиқлик сиёсати туфайли коррупциянинг олди олиш бщйича бир қанча ишлар амалга оширилаётганини аммо афсуски шу билан бирга бу бўйича хали бир қанча ишлар амалга оширишимиз зарурлиги таъкидланди.  Ҳозиргача молиявий ҳисоботларни кўплаб ташкилотлар ўз сайтига жойлашда ҳали анча муаммолар кўзга ташланмоқдалиги айрим ташкилотлар ҳали ўз сайтига ҳам эга эмаслиги. Шу сабабли маълумотларни сайтларга жойлаштирмасдан келаётганига тўхталиб, бундай ташкилотларга қандай чоралар кўрилаётгани билан қизиқишди.

Депутатлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилларига хам ҳисоботда кўрсатилган маълумотлар юзасидан савол бериб, ҳисоботда келтиришича Соғлиқни сақлаш соҳасида ТТАда талабанинг аслида олган 56 баллини ошириб, яъни 130 балл этиб кўрсатиб, давлат бюджетига кам маблағ ундирилгани бу масала юзасидан  Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилиб 56 балл билан ўқишга кирган талаба эртага қандай мутахассис бўлади. Унга инсон ҳаётини ишониб топшириш қандай оқибатларни келтириб чиқариши бундай ҳолатлар инсон ҳаётини ҳал этувчи соҳаларда рўй бермаслиги кераклиги бу масалани долзарб эканлигини таъкидлаб, масала юзасидан ўз таклифларини билдиришди. Ушбу масала юзасидан соғлиқни сақлаш вакили жавоб бериб бу бўйича тизимли ишларни амалга оширишни режалаштирилган. Жумладан ТТАни тугатган ҳар бир талабаларни соҳада фаолият олиб бориши масаласида лицензиялаш масаласини илгари суришни режалаштирилгани ва. бунда лицензия олган ҳодим мутахассислик даражаси тизимли баҳолаб борилиши ва мутахасисларнинг иш сифати таъминланишини мумкинлигини таъкидлади. Шу билан бир ушбу соҳани ривожлантириш учун қаторда қўшимча бир қанча таклифлар берилди.

 Мазкур ҳисоботда Ҳисоб палатаси томонидан 2021 йилда амалга оширилган назорат тадбирларининг ва таҳлилий ўрганишларнинг натижаларини эътиборга молик жиҳатлари ўз аксини топган.

Депутатлар томонидан ҳисобот юзасидан бир қанча саволлар ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолиятини самародорлигини янада ошириш бўйича ўз фикр мулоҳазаларини билдириб, ўзларининг бир қанча таклифларини беришди.

Йиғилиш якунида тингланган ҳисобот бўйича депутатлар томонидан партия позициясидан келиб чиққан ҳолда таклиф ва муносабатлар билдирилди ва кун тартибидаги масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+