Янгиликлар 1412
Мурожаатлар ОМҚП депутати иштирокида ўрганилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг регламенти тўғрисидаги қонунига асосан 2022 йилнинг 23-26 февраль кунлари депутатларнинг ўзи сайланган ҳудудларида аҳоли билан учрашувлари, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлиги масалаларини ўрганиш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати О.Абдуллаева томонидан Тошкент шаҳрининг Миробод тумани 213-сонли уумтаълим мактабида, шунингдек, Бектемир тумани 289-умумтаълим мактабида “Хавфсиз шаҳар” лойихаси доирасида мактаб ўқувчилари ўртасида йўл харакати хавфсизлиги бўйича суҳбат ҳамда савол-жавоблар ўтказилди. Мактабнинг билимдон ўқувчиларига “Адолат” СДП томонидан “Йўл ҳаракати қоидалари” ва “Коррупция ёшлар нигоҳида” деб номланган адабиётлар тақдим этилди.
Ҳудуд бўйича мавжуд бўлган муаммоларни ўрганиш жараёнида Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани 215-сонли мактаб директори Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати О.Абдуллаевага қилган мурожаатида мактаб учун замонавий болалар спорт майдончасини қуриш зарурати бор экани ҳамда бу масалада Тошкент шаҳар Кенгаши депутатига ёзма равишда мурожаат қилганини билдирди. Бугунги кунда Тошкент шаҳар депутати бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан болалар спорт майдончасини қуриш масаласи очиқ қолиб кетаётгани билан боғлиқ масалани кўтарди. Мурожаатга асосан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати О.Абдуллаева ушбу масалани ўз назоратига олди.
“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг