Янгиликлар 1776
Низоли вазиятларнинг олди олинади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Мазкур қонун лойиҳасининг мақсади жисмоний ва юридик шахсларга эгалик қилиш, доимий фойдаланиш ёки вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқи билан тегишли бўлган ер участкаси ёки унинг бир қисми жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши ҳамда ушбу ер участкаси ва унда жойлашган кўчмас мулк объектларининг ҳуқуқ эгаларига компенсация бериш тартиб-таомилларини белгилашдан иборат.
Қонун лойиҳасида ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши, мулк ҳуқуқининг устуворлиги, хусусий мулкнинг дахлсизлиги, олиб қўйилган ер участкасидан мақсадли фойлаланиши, қонунийлик, очиқлик ва шаффофлик, компенсациянинг кафолатланиши каби принциплар асосида амалга оширилиши белгиланди.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жамоат эҳтиёжлари учун компенсация эвазига ер участкаларини олиб қўйиш масалалари тўғридан-тўғри амал қиладиган яхлит қонун билан тартибга солиниши ва низоли вазиятларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Узоқ давом этган муҳокамалардан сўнг, депутатлар томонидан билдирилган таклифлар инобатга олинган ҳолда, қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Фикрингизни қолдиринг