Олий Мажлис депутати сайловчилар даврасида

30.11.2021 18:11:54

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари З.А.Ибрагимова Элликкалъа туманидаги «Гулдурсун», «Кичик Гулдурсун», «Элликкалъа» овул фуқаролар йиғинлари ва «Иқбол» маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, овул ва маҳалла фаоллари билан учрашиб, мавжуд шарт-шароитлар ва аҳолини қийнаётган муаммолар, темир дафтар, аёллар ва ёшлар дафтарига киритилган фуқароларга кўрсатилаётган амалий ишлар билан танишди.

 Аниқланган муаммолар бўйича жойида бартараф қилиш чоралари кўрилди.

Шунингдек бугунги кунда мамлакатимиз қонунчилигидаги янгиликлар, Ўзбекистон республикаси Президентнинг пахта ва ғалладан бўшаган 80 минг гектар ерларни фуқароларга деҳқончилик қилиши учун ажратилиши бўйича қарори тўғрисида, яшил макон умуммиллий лойиҳаси бўйича маълумотлар берди.

Тумандаги ижтимоий соҳаларни ривожлантириш буйича амалга оширилаётган чора-тадбирларга эътибор қаратди.

   2021 йилда тумандаги 38 та мактабларга қарийиб 7 млрд маблағ ажратилиши эвазига капитал таъмирланиб ўқувчи ёшлар учун қўлай шарт-шароитлар яратилган.

   Ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+