Янгиликлар 3186
Омбудсман ягона тергов органи тузишни таклиф қилди
2019 йилда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га жиноят ишларини тергов ва кўриб чиқиш жараёнида қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ амал қилмаслик ҳолатлари бўйича 1923 та мурожаатлар келиб тушган. Бу шахсий ҳуқуқ ва эркинликларни амалга ошириш масаласи бўйича келган мурожаатларнинг 39 фоизини ташкил этади. Ушбу маълумотлар Омбудсманнинг 2019 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботига бағишланган “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси йиғилишида янгради.
Йиғилишда хисобот берган Омбудсман Улуғбек Муҳаммадиев Инсон ҳуқуқларини янада самарали таъминлаш ва соҳани ислоҳ этиш этиш мақсадида прокуратура, ички ишлар ва давлат хавфсизлик хизмати тизимидаги тергов идораларини бирлаштириш ҳамда ягона тергов органини ташкил этиш таклифини билдирди. У “Адолат” СДП сайловолди дастурида ҳам илгари сурилган ягона тергов органини ташкил этиш ташаббуси тўлиқ қўллаб-қувватлашини ҳамда ва бу бўйича ҳамкорликда ишлашини, ушбу таклиф тўла ҳаётий ва амалиётдан келиб чиққан ҳолда билдирилганини малум қилди.
Унинг таъкидлашича Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили манзилига келиб тушаётган аксарият мурожаатларда жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларни тергов қилувчи мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикасининг жиноят ва жиноят-процессуал қонун ҳужжатлари нормаларини баъзи ҳолларда талаб даражасида қўлламаслиги очиқланган. Жумладан, унда фуқароларни ушлаб туриш, ҳимоя ҳуқуқидан фойдаланиш, уларни сўроқ қилиш, тинтув ўтказиш, ашёвий далилларни олиб қўйиш, уларга нисбатан айблов эълон қилиш, далиллар йиғиш ҳолатлари мисол қилиб келтирилди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг