Янгиликлар 2289
Орол фожиаси ва муаммоларини бартараф этишга тегишли халқаро нуфузга эга ҳужжат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 23 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида БМТ Бош Ассамблеясининг Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюциясини қабул қилиш, пандемия даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисдаги БМТ халқаро кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентларнинг ролини ошириш тўғрисида БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш, қашшоқликка барҳам бериш ва камбағалликка қарши курашиш бўйича Глобал саммитини ўтказиш, БМТ шафелигида транспорт-коммуникация алоқаларни ривожлантириш ва минтақавий марказини ташкил этиш, Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига кўмаклашиш мақсадида БМТ ҳузурида доимий фаолият кўрсатувчи мулоқот формати (қўмита)ни ташкил этиш каби илғор ғоя ва ташаббусларни илгари сурган эди.
Ушбу халқаро аҳамиятга эга бўлган ғоя ва ташаббуслар мамлакатимизда ҳамда халқаро жамоатчилик томонидан кенг эътироф этилиб, қизғин қўллаб-қувватланмоқда. Илгари сурилган ҳар бир таклиф ва аниқ ташаббуслар бутун инсониятни ўйлантириб келаётган долзарб ҳамда ўткир муаммоларни ҳал этишга қаратилган чақириқдир.
Чақириқ ва ташаббуслар натижаси ўлароқ, жорий йилнинг 18 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 75-сессиясининг навбатдаги ялпи мажлисида Ўзбекистон томонидан таклиф этилган Оролбўйи минтақсини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш тўғрисидаги резолюция лойиҳаси кенг ва атрофлича муҳокама этилиб, ушбу лойиҳа БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Халқаро мақомга эга бўлган мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши келажакда Оролбўйида амалга ошириладиган инновацион ишларнинг сифат ва самардорлигини оширишга кенг имкониятлар яратади. Шунингдек, Оролбўидаги кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ҳамда ўрмонзорлар барпо этиш соҳасида бошланган инновацион ишларни изчил давом эттиришда Орол фожиасининг салбий оқибатларини бартараф этишда, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини самарали муҳофаза қилиш ҳамда ўрмон хўжалигини ривожлантиришда халқаро норматив-ҳуқуқий ҳужжат сифатида хизмат қилади.
Таваккал ЧОРИЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
“Адолат” СДП фракцияси аъзоси
Фикрингизни қолдиринг