Янгиликлар 1592
Ўзбошимчаликми ёки яна “салла билан калланинг” ўрни алмашдими?
Сўнгги вақтларда ҳар икки куннинг бирида таълим билан боғлиқ у ёки бу муаммога ё кўзинг тушиб қолади ёки ўз кўзинг билан кўриб қоласан ё эшитиб қоласан. Бирига ажаблансанг, бирига “ёқа тишлайсан”. Биридан қувонсанг, бошқа хабар дилингни хуфтон қилади. “Бирига қараб фикр қил, бирига қараб – шукр” деганлари шу бўлса керак.
Йил бошидан буён давлат раҳбари томонидан ўтказилаётган қатор видеоселекторла
Шу ерда қиёфа тушунчасига алоҳида тўхталмоқчиман.
Шу ўринда, ўқувчиларнинг ташқи кўриниши, қиёфаси бугун кўпчиликни ўйлантираётган,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги “Давлат таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари
Жумладан, ўғил болаларнинг сочи 2-3 см узунликда бўлиши кераклиги, пирсинг, татуировка, соқол ва сочни ёрқин рангларга бўяш мумкин эмаслиги белгиланган. Қизлар учун пирсинг, татуировка, макияж, узун тирноқлар, тирноқлар бўёғи, узуклар, 3 смдан ортиқ пошнали оёқ кийимлари, бир қулоққа бир нечта сирға тақиш тақиқланган ва юбка узунлиги тиззадан 5-15 см пастда бўлиши кўрсатилган.
Ўринли савол туғилади. Бу ҳужжатдан кимнинг хабари бор? Агар мактаб маъмурияти айнан шу Низомнинг 4-бобига эътибор қаратганида ўқувчилар томонидан ички тартиб-қоидалар
Ушбу Низомда ҳуқуқ-тартибот органларига ҳеч қандай ваколат берилмаган бўлса, қўлларига қайчини олиб сочни қиртишлаш ваколатини қайдан ўзлаштириб олдилар? Ё сочни калталашга қайчи, пирсингни олишга омбир, татуировкани куйдиришга зажигалка, макияжни ўчиришга влажная салфетка, тирноқ бўёғини кетказишга ацетон, туфлининг пошнаси 3 смдан ошганини арралашга арра каби арсеналлар жамланмаси бўйича аниқ кўрсатма борми?
Агар шу каби “қурол-аслаҳа” билан ёшларни тўғри йўлга бошласак, билимини ошириб, чин инсон қилиб вояга етказа олсак, ўзгалар қўлида “қўғирчоқ” эмас, ўзимнинг юртимда одам бўлишига ҳисса қўшолсак, сафингизда бўлишга тайёрман.
Ҳамма гап ўз жойимизда эмаслигимизда. “Саллани олиб кел”, деган жойда каллани ҳам қўшиб олиб келишимизда. Ахир Президент айтиб турибдилар, умуман, ўқитиш методикаси, дарсликлари, партадан тортиб биносигача, сифатидан бошлаб савиясигача, ўқитувчининг маънавий қиёфасидан тортиб ўқувчининг мақсадигача, ҳар иккисининг хоҳиш-иродасида
Демак, яна ўқитувчи дарсни билим беришдан эмас давоматдан бошлайди, директор ўқувчининг кўзига қараб эмас, онгини сочи ёки оёғидаги пошнани смлар билан ўлчайди. Янада ишонч ҳосил қилиш учун баданидаги суратлардан маъно излайди.
Албатта бу каби “ўз касбига фидоийлик” ўқувчилар томонидан тан олинмайди. Чунки уларнинг ўзлиги, ўзига хослиги, ичидаги ғурурли “мен”и камситилди. Шахсиятига тегилди. Уларнинг тилида “тиллашадиган” тилмоч, сурати ва сийратини бирлаштирадиган
Лекин айбдор топилади. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича мажбуриятларини
Ачинарлиси, юқорида қайд этилган ҳолатларни олдини олишга қаратилган қатор механизмларнинг
Хусусан, туман, вилоят ва республика даражасида Мактаб таълимини ислоҳ қилиш кенгашлари қани? Ахир кенгашлар соҳага оид ишларни халқ билан кенгашиб, ўқитувчилар, ота-оналар ва мутахассисларни
Мактабларда маънавий муҳитни тубдан яхшилаш бўйича янги концепция ишлаб чиқиш вазифаси қўйилганига ҳам сезиларли вақт ўтди.
Кўпгина ташаббуслар ярим йўлда қолиб кетаётгани учун ҳам овозимиз фарзандларимизг
Бир ҳақиқатни унутмаслигимиз керак. Гап ҳар биримизнинг фарзандимиз ҳақида. Унинг инсонийлигида.
Чунки ҳайвонийликдан инсонийлик қиёфасигача бир баҳя. Фақат ўлчовда адашмаслигимиз керак.
Яна бир гап. Ҳамманинг ўз ўлчови ва ўз қаричи бор. Бу эса бошқа мавзу.
Гулруҳ Агзамова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
"Адолат" СДП фракцияси аъзоси
Фикрингизни қолдиринг