Қишга тайёргарлик халқ вакили эътиборида

30.11.2021 18:11:36

Айни кунларда Олий  Мажлис  Конунчилик  палатаси  депутатлари сайловчилар билан учрашиш баробарида ҳудудлардаги муаммоларни ўрганмоқда. ОМҚП депутати  Олтиной  Маъмированинг Жалақудуқ туманидаги    Тешиктош  кишлоғида яшовчи фуқаролар билан учрашуви Бош Қомусимиз тарғиботи билан бошланди. Конституциямизни ҳаётимизда тутган ўрни ва аҳамияти хусусида тушунча берди.

Шундан сўнг халқ вакили ҳудуддаги 34-мактабгача  таьлим  муассасаси ва   қишлоқ врачлик пунктида бўлиб, қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан танишди. “Тез ердам”  бўлими фаолиятини ўрганди. Совуқ кунларда патронаж хизматини янада жонлантириш юзасидан ўз таклифларини билдирди.

“Адолат” СДП Андижон вилоят

 кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+