Қўшкўпирлик ёшлар ва аёллар билан очиқ мулоқот ташкил этилди

09.11.2021 12:11:09

Партиямизнинг 2021 йил 28 октябрдаги топшириқлар режасига асосан,  Қўшкўпир туманидаги Халқ кутубхонасида “Ёшлар ва хотин-қизлар билан очиқ мулоқот куни” доирасида партиянинг фаол аёллари  ва бир гуруҳ таълим соҳаси вакиллари  иштирокида  давра суҳбати ташкил этилди.

Унда партия томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, ташаббускорликлар, халқчил ва ҳаётий  ғоялар тўғрисида иштирокчиларга  ҳаётий ва асосли  мисоллар билан  тушунтириб берилди.

Таъкидланганидек,  партиямиз  ўз олдига  иқтидорли кадрларни боғча ёшидан тайёрлашга, таълим билан тарбияни чамбарчас олиб боришга, одоб-ахлоқ қоидаларини улар онгига  сингдириб боришга, мактаб таълимини сифат ва самара жиҳатидан юқори даражага  кўтариш орқали ҳар бир ўқувчининг интеллектуал салоҳиятини ошириш ва олий таълим муассасасида ўқиш имкониятларини кенгайтиришга, замонавий билимга, кенг дунёқарашга эга малакали кадрларни  кўпроқ тайёрлашни мақсад қилган.

Учрашув давомида  иштирокчиларнинг аксарияти партиямизнинг ғояларини қўллаб-қувватлашларини ва партияга аъзо бўлиш истагини билдиришди.

Савол-жавоблар, фикр ва мулоҳазалар қизғин кечган тадбир сўнгида жорий йилда бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайловида фаол иштирок этган партия фаолларига туман Кенгашининг ташаккурномаси ҳамда бир гуруҳ иштирокчиларга партиянинг аъзолик билетлари тантанали топширилди.

Туманимизда бу каби тадбирлар давом этмоқда.

 

                                                                                                              Руҳия ИСМОИЛОВА,

                                                                                                                               “Адолат” СДП

                                                                                              Қўшкўпир туман Кенгаши раиси

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+