Реал воқеликка айланаётган амалий ташаббуслар

19.08.2021 18:08:56

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси учун берган интервюсида демократик ислоҳотлар, ижтимоий-сиёсий жараённинг бориши, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилиб, мамлакат тараққиётини янги босқичга кўтариш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Давлатимиз раҳбарининг демократик ислоҳотлар борасидаги фикрлари тўлиқ ҳаётий тажрибага асосланган. Ислоҳотлар туфайли бугун жамоатчилик назорати кучайди, ижтимоий фаол фуқароларимиз жамиятдаги камчиликлар, адолатсизликларни танқидий қилмоқда, расмий фаолларга баҳо бермоқда, ўз қарашларини баён этмоқда. Президентимиз ҳам айнан шу нуқтага эътибор қаратиб, ОАВ ходимлари ва бошқа фуқаролардан ҳаётни борича ёритишни, ҳолатга, вазиятга холисона баҳо беришларини кутмоқда.

Бугун одамлар онгида демократик ислоҳотларга, давлатга, тўғри олиб борилаётган сиёсатга ишонч пайдо бўлди. Энг яхши жамият ўз-ўзини танқид қиладиган жамиятдир. Президент ҳам “демократик жараёнлар ўзимизга сув билан ҳаводек зарурдир” дея таъкидлади. Бу сўзларнинг мағзида жамоатчилик фикри бугун давлат бошқарувида эътиборга олинаётгани, тобора давлат ва халқ бирлигига эришиш йўлидаги ҳаракат натижа бераётгани турибди.

Давлат раҳбарининг интервюсида Мустақилликнинг сўнгги йилларида амалга оширилган барча ислоҳотларнинг амалий мисоллари келтирилган. Оддий инсонлар ҳаётида акс этган энг муҳим, кўриниб турган жиҳатларга эътибор қаратсак. Энг аввало, фуқаролар ўзларини қийнаб турган масалалар бўйича ҳақ-ҳуқуқларини сўраб бемалол мурожаат қила бошлади, сўз эркинлигига эриша бошладик, нақд пул муаммоси бартараф этилди.

Мажбурий меҳнатга барҳам берилиб, энг катта ислоҳотлардан бири – фуқароларнинг уй-жой муаммолари ҳал қилина бошлади. Бу борада тез фурсатда катта қурилишлар амалга оширилди. Биргина Бағдод тумани мисолида айтадиган бўлсак, бугун бу ерда барпо этилаётган 50 дан ортиқ кўп қаватли уйлар қурилаётган Мурувват шаҳарчаси бутун республика учун тажриба майдони бўлиб турибди.

Ўзбекистон 30 йил ичида, албатта давлат бўлиб шаклланди, дунёга танилди, бироқ бугунги жамият аввалги хато-камчиликлардан қутулишга бел боғлаган, ватанни янги тараққиёт босқичига олиб чиқишга интилаётган жамиятдир. Ана шу йўлда бутун халқимизнинг якдиллиги, раҳбарлардан тортиб оддий инсонларгача – барча-барчанинг ватанпарварлиги, фидойилиги, тажрибаси муҳимдир.

Сизу бизнинг олдимизда ўз юртимиз тараққиёти учун бор меҳримиз, бор билимимиз, меҳнатимиз, виждонимиз билан бугунимиз ва келгуси авлодимиз учун муносиб ҳаёт яратиш вазифаси турибди.

Суҳбат асносида галдаги муҳим вазифалар ҳамда йирик режалар ҳақида фикр юритилди. Уларни амалга оширишда давлат раҳбари барча юртдошларимизни бу улуғ сафда бўлишга даъват этди, албатта, бу бунёдкор халқимизнинг ҳам юрак амридир.

 

 

Гулбаҳор САИДҒАНИЕВА

Олй Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+