Янгиликлар 1691
Соғлиғимиз ўз қўлимизда
Бугунги кунда аҳоли соғлиғига мамлакат қудрати ва салоҳиятинининг асосий кўрсаткичи деб қаралмоқда. Зеро, фақат соғлом аҳолига эга бўлган давлатгина кучли ва қудратли бўлиши мумкин. Бир сўз билан айтганда, соғлом инсон ва халқ мислсиз ишларга қодир. Шу маънода, сўнгги ҳафта давомида дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда. Хусусан, COVID-19 нинг янги "омикрон" штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларни юзага келтирмоқда. Афсуски, юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Хусусан, мамлакатимизда "омикрон" штамми аниқланганлиги барчани огоҳ бўлишга ва карантин қоидаларига амал қилишга чақиради. Ҳиндистонлик олим "омикрон" кўпроқ болалар учун хавф туғдиради, деган фикрда. Унинг қайд этишича, болаларнинг нафас олиш йўллари катталарникига нисбатан кичикроқ. Янги штамм кўпроқ юқори нафас йўлларига таъсир кўрсатаётганини ҳисобга олсак, у жажжи беморлар сонини ортишига олиб келиши мумкин.
Жанубий Африка Республикаси олимлари "Омикрон" касаллигининг пайдо бўлиши пандемиянинг энг ўткир босқичи якунланиш арафасида эканлигини англатади, деб баёнот берди. Бундан шуни англашимиз мумкинки, пандемиянинг энг ўткир босқичи якунланиш арафасида, яъни кўпи кетиб ози қолди. Ўзимизни, оиламизни, жажжи болажонларимизни ва атрофдагиларни асраб-авайлаш ўз қўлимизда. Хотиржамликка берилмай, эътиборли бўлайлик. Тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, антисептик воситалардан фойдаланиш каби оддий қоидаларга амал қилайлик.
Музаффара АБДИЕВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
“Адолат “ СДП фракцияси аъзоси
Фикрингизни қолдиринг