ЁШЛАРГА ИБРАТ БЎЛАДИГАН “ХАЛҚ ҚАҲРАМОНЛАРИ” СИЙМОСИНИ ЯРАТИШ

09.11.2021 10:11:25

Ёшлар ўз қизиқишлари, изланишлари натижасида доимо ўз олдиларига катта-катта мақсадларни қўйиб, шу мақсадга эришиш учун интилиб яшайдилар. Бугунги кунда ахборот-коммуникация технологиялари тез суръатларда ривожланиши натижасида ёшлар дунёда бўлаётган воқеалар, ўзгаришлар тўғрисида тезкор маълумот олиш имконига эга бўлмоқдалар. Ёшлар хорижий тилларни ўрганиб, дунёда бўлаётган ўзгаришлар тўғрисида қисқа фурсат ичида тўлиқ маълумот олишга эришмоқдалар. Улар орасида фан, таълим, маданият ва спорт соҳаларида катта-катта ютуқларга эришаётган ёшлар катта қисмни ташкил этади.

Бугунги кунда ёшларга ўрнак бўладиган, уларни ўз устида ишлашга, янги марраларга эришишга ундайдиган халқ қаҳрамонлари сиймосини яратиш зарур. Халқ қаҳрамонлари эса ёшларни жипслашишга, уларга ҳаётда ўз ўринларини топишга ундашлари керак. Бу каби қаҳрамонлар турли касб ваклллари бўлиб, ўз соҳасида юқори натижаларни қайд этиб, халқ меҳрини қозонган бўлишлари муҳим ҳисобланади.

Ҳозирда бутун дунёда коронавирус пандемиясига қарши кураш олиб борилмоқда. Бу курашда шифокорларнинг тутган ўрни беқиёс бўлиб, улар ўз машаққатли меҳнатлари билан кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолмоқдалар. Туну-кун меҳнат қилиб, кўринмас душман билан фронтнинг олди сафида кураш олиб бораётган шифокорларни чинакамига бугунги кунги халқ қаҳрамонлари дейишимиз мумкин. Шифокорлар томонидан аҳолини соғлиғини сақлаш борасида олиб борилаётган фидокорона меҳнатлари ёшларни қалбида бу соҳага қизиқиш уйғотмоқда. Минглаб ёшлар шифокорлик соҳасини чуқур эгаллаш ва инсонлар учун фойдали бўлишга интилмоқдалар.

Паралимпия ўйинларида юқори натижаларга эришган спортчиларни ҳам ёшлар учун халқ қаҳрамонлари сифатида эътироф этишиш мумкин. Улар томонидан кўрсатилган ғалабага интилиш, матонат ва жасорат, Ватанимизнинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини оширишга катта ҳисса қўшмоқдалар. Улар турли хил муаммо ва қийинчиликларга қарамасдан, синовларни матонат билан енгиб ўтаётганлари ёшларга ўрнак ҳисобланади. Ҳар қандай оғир вазиятда ҳам, сабр-тоқат билан қилинган меҳнат ўз мевасини бериши ўз мисолларида кўрсатиб бермоқдалар.

Бугунги кунда халқимиз орасида ёшларни ватанпарлик руҳида тарбияловчи, уларда миллий ғурурни шакллантирувчи кўплаб соҳа вакилларидан иборат қаҳрамонлар жуда катта миқдорни ташкил этади. Уларнинг кундалик ҳатти-ҳаракати, жамиятда тутган ўрни, эришган ютуқлари чинакам қаҳрамонлик ҳисобланади. Улар эртанги кун авлодини тарбия қилишда, юртимизни янада ривожланишида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшадилар.

 

Мухаммад ВАЛИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

“Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+