Янгиликлар 1464
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раисини сайлаш тўғрисида
08.02.2021 11:02:50
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг қ а р о р и
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 108-моддасининг учинчи қисми ва “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни 5-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Мирзо-Улуғбек Элчиевич Абдусаломов Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси этиб сайлансин.
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий суди
Тошкент шаҳри,
2021 йил 5 февраль
Фикрингизни қолдиринг