Янгиликлар 1310
Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур
«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши томонидан партиянинг «Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур!» лойиҳаси доирасида Сўх туманида тадбир ташкил этилди.
Жорий йилда Сўх туманида умумий майдони қарийб 5 гектар бўлган 200 ўринга мўлжалланган болалар соғломлаштириш оромгоҳида фойдаланишга топширилган эди. Президентимиз ташаббуси билан бунёд этилган мазкур масканда ёзги мавсумда жами 1000 нафар болани соғломлаштириш мўлжалланган. Болаларни маънавий ва руҳан соғломлаштириш мақсадида инглиз тили, компьютер, шахмат-шашка, рақс, тасвирий санъат, мусиқа сингари тўгараклар фаолият юритиб келмоқда. Болаларнинг соғлиғини мунтазам назорат қилиб бориш учун олий тоифали шифокорлар бириктирилган. Шунингдек, ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари билан бойитилган ахборот-ресурс, маданият ва маърифат марказлари, тиббиёт ва тўгарак хоналари, тадбирлар майдони, амфитеатр, замонавий сузиш ҳавзаси, спорт майдончалари, шийпонлар болалар ихтиёрига топширилган. Партия ходимлари Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари иштирокида оромгоҳда бўлиб, мавжуд шароитлар билан танишдилар.
Тадбир давомида болалар турли спорт мусобақалари бўйича беллашдилар. Ғолибларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.
- Оромгоҳнинг бунёд этилиши бизданда, болаларни жуда қувонтирди, – дейди муассаса директори Т.Эркаев. – Мавсум давомида эртамиз эгалари учун кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар, викторина ўйинлари, концерт дастурлари ташкил этилди. «Адолат» партияси билан ҳамкорлигимиз давомида бундай кўнгилочар тадбирларнинг сони ва кўлами ортди.
Тадбир давомида болажонлар томонидан куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди. Бадиий чиқишлари олқишларга сазовор бўлди.
«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши
матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг