10 нафар ёшларга фуқаролигини тасдиқловчи “ID” карта топширилди

19.05.2021 18:05:02

Бугунги кунда мамлакатимизда ҳар бир соҳада ёшларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уларни ватанпарвар, мард ва жасур, она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда. Бугуннинг ёшлари дунё мамлакатларидаги тенгдошлари билан беллашмоқда.

Уюшмаган аҳоли, шунингдек мактабларнинг 11 синф битирувчиларидан таркиб топган бир гуруҳ ёшларни Андижон вилоят ИИБ хузуридаги «Шон-шараф» музейига таклиф этилишида ҳам катта мақсад бор. Йиғилганлар музейдаги ноёб экспонатлар билан танишиш баробарида ватанпарварлик туйғуси кучайди. Тинчлик ва қонун устуворлиги мавзусидаги маърузалар билан танишдилар. Ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Тадбир жараёнида ноодатий ҳолда 10 нафар ёшларга фуқаролигини тасдиқловчи “ID” карта расмийлаштирилиб, тантанали равишда топширилди. Уларнинг 3 нафари фаол “Ёш адолатчилар”.

                                      Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+