108 нафар оила яраштирилди

27.12.2020 17:12:55

Чирчиқ шаҳар касб-ҳунар мактабида 11 та МФЙ ёшлари, касб-ҳунар мактаби ўқувчилари ва МФЙ аҳолиси билан сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутатлари Р.Дастиров, Ш. Бегматов, У.Юсупов, М.Якубов, Д. Сраджева, Чирчиқ шаҳар ҳокими С.Юсупов, шаҳар прокурори Б.Иброхимов, ИИБ бошлиғи Д.Мухамеджанов, солиқ инспекцияси раҳбари У.Ахмедов, Чирчиқ шаҳар Халқ қабулхонаси раҳбари ўринбосари А.Исаев ҳамда тегишли ташкилот, корхоналар раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбирда асосан оилавий тотувлик ва ҳамжиҳатлик маслаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шу аснода 515 нафар алимент тўловчиларининг иш жойлари аниқланиб, ижро ҳужжатлари уларнинг ойлик иш ҳақларига қаратилди. 139 нафар қарздорлар ишга жойлаштирилди, 335 миллон сўм алимент тўлови бўйича қарздорликлар ундирилди ҳамда 108 нафар оила яраштирилди.

Улуғбек ЮСУПОВ,

Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+