Янгиликлар 2864
111 та оилага 600 минг сўмдан пул маблағлари тарқатилди
Карантин даврида юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд оилаларнинг ҳолидан хабар олиш, қўлдан келганча ёрдам бериш, халқимизнинг азал-азалдан меҳр-мурувватли эканлигидан дарак беради. Юртбошимиз ташаббуслари билан ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати бизнинг “Шўрахон” овул фуқаролар йиғинида ҳам амалга оширилди.
Худудимиздаги 111 та оилага 600 минг сўмдан пул маблағлари тарқатилди. Айниқса, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, озиқ-овқатлар тарқатиш, кексалар, ёлғиз яшовчиларга аҳолида меҳр, саховат кўрсатиш ишлари давом этмоқда. Ҳар бир эҳтиёжманд оила аъзосига 220 минг сўмдан моддий ёрдам кўрсатишга тайёргарлик кўриляпти. Қишлоғимиздаги ҳар бир оила, айниқса меҳр-мурувватга муҳтож хонадонлар доимо диққат марказидадир.
Юртбошимиз айтганларидек, ҳар бир оила аъзоси бизнинг уларни ўйлаб, эътибор бераётганимизни сезиб яшасин. Яқинда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида юртбошимиз: “Бугун пандемияни жиловлашда ҳокимликлар, секторлар, соғлиқни сақлаш, ички ишлар идоралари раҳбарлари ва ходимлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиммасида жуда катта масъулият турибди. Чунки, аҳолининг аксарияти, кексалар, болалар, хотин-қизлар уйда ўтиришга мажбур. Уларнинг биринчи галдаги ҳаётий эҳтиёжларини таъминлаш, тегишли тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатиш айнан шу ташкилотларга ва фаолларимизга боғлиқ”, -дедилар. Бу даъват эса ҳар биримизга куч қувват беради. Ахир биз оқибатли халқмиз.
Ўрингул ОЛЛАБЕРГЕНОВА,
Қорақалпоғистон Республикаси
Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзоси
Фикрингизни қолдиринг