12 май – Халқаро ҳамширалар куни

12.05.2024 10:05:49

Ҳар йили 12 май – Халқаро ҳамширалар куни сифатида бутун дунёда, шу жумладан, юртимизда ҳам кенг нишонланади. «Адолат» СДП электоратини тиббиёт ходимлари ташкил этишини инобатга олсак, партиямиз аъзоларининг кўпчилигини тиббиёт ҳамширалари ташкил қилади.
Дарҳақиқат, тиббиёт соҳасини ҳамширалар фаолиятисиз тасаввур этиб бўлмайди. Соҳадаги энг сўнгги тиббиёт технологиялари асосидаги операцияларни муваффақиятли ўтказиш жараёнидан тортиб, операциядан кейинги бемор парвариши, лаборатория-диагностика соҳаси, она-бола парвариши, шошилинч ва тез тиббий хизмат, санитария-эпидемиология, фармацевтика каби қатор соҳаларида юртимизда фаолият юритиб келаётган 300 минг нафардан зиёд ўрта тиббиёт ходимлари, ҳамшираларнинг ўрни беқиёс. Шу жумладан, уйма-уй юриб, оиладаги тиббий маданият даражасининг юқори бўлишида улкан ҳисса қўшиб келишаётган патронаж ҳамшираларнинг меҳнати ҳам алоҳида таҳсинга лойиқ.
Бугун сана муносабати билан «Адолат»СДП Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Ш.Умурзоқова, Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Маҳмуд Мустафоев ҳамкорликда Сирдарё вилоят қон қуйиш станцияси БПТ шифокорлари ва ҳамширалари сана муносабати билан эътироф этилиб партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

«Адолат» СДП
Сирдарё вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+