Янгиликлар 1422
20 нафар фуқарога озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди
Қадрият даражасига айланган эзгулик, саховат тадбирлари, байрамларда хонадонларни йўқлаб, уларнинг дастурхонларига тўкинлик улашиш амаллари ҳар бир юртдошимиз учун инсонпарварлик ифодасига айланган. Зотан, кўнгилларга шодлик улашиш, йўқловлар орқали моддий ва маънавий кўмаклашиш энг савобли юмушдир.
Муборак Қурбон Ҳайити муносабати билан партиянинг Қўқон шаҳар Кенгаши раиси Азизхон Аҳмаджонов ва партия фаоли, тадбиркор Мадаминжон Холматов билан биргаликда "Саховат – беназир қадрият" лойиҳаси доирасида боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган, ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди. Шаҳардаги «Чорчинор», «Зарбулоқ», «Ниҳол», «Саховат» МФЙларида яшовчи 20 нафар фуқаронинг ҳар бирига ун, ёғ, гўшт маҳсулотлари тарқатиб берилди.
-Меҳмон келса, уйимизга ҳурсанд бўлиб кетамиз, – дейди “Давронбек” МФЙ Чорчинор кўчаси 80-уйда истиқомат қилувчи Умидахон Мирзаева. – Кичик кўнглимиз тоғдек кўтарилади. Партия вакиллари ҳам бизни йўқлашибди, байрамга совғалар келтиришибди, қувондик. Доимо эл эъзозида бўлишсин.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг