20  та эҳтиёжманд оилаларга ифторлик дастурхони ёзилди

29.04.2022 14:04:09

“Адолат” СДПнинг  “Саховат – беназир қадрият” лойиҳаси  доирасида муқаддас рамазон ойи муносабати билан саховат тадбирларининг кўлами ортмоқда.

“Марғилон саховати” хайрия гуруҳи вакиллари ва партиянинг  Фарғона вилоят Кенгаши  раиси ўринбосари Ш.Эгамов билан биргаликда  эҳтиёжманд оила вакиллари учун ифторлик дастурхони ёзилди.  Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши  депутати А.Аҳмаджонов хонадонида ташкил этилган эзгулик тадбирига 20 та оила фарзандлари яқинлари билан таклиф этилди. Болажонлар тўкин дастурхон атрофида танаввул қилиб, кўтаринки кайфиятда турли ўйинлар ўйнашди.

Тадбир якунида   хайрия гуруҳининг саховатпеша ташкилотчиларига партиянинг эсдалик совғалари ва ташаккурномалари топширилди.

ифтор2

 

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати. 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+