Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2021 йилги Устав фаолиятини молиялаштириш учун ажратилган давлат маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағларининг ижроси ва 2022 йил бюджетининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида

11.03.2022 17:03:13

2021 йил давомида партиянинг ҳисоб рақамларига жами 19 млрд
334 млн 505 минг
сўм маблағ келиб тушди. Шундан, 13 млрд 885 млн
203 минг
сўми партия Устав фаолиятини молиялаштириш учун ажратилган бюджет маблағлари, 3 млрд 220 млн 200 минг сўми Президент сайлови ҳамда халқ депутатлари маҳаллий  Кенгашлар депутатлигига бўшаб қолган ўринларга қайта сайловларда иштирок этиш ажратилган маблағлар, партия аъзолик бадалларидан 1 млрд 182 млн 177 минг сўм, ҳомийлик, хайрия тушумларидан 509 млн 29 минг сўм, бошқа тушумлардан 537 млн 896 минг сўм ҳисобланади.

2021 йилда жами 19 млрд 422 млн 2 минг сўм маблағ харажат қилинди. Шундан 2021 йилда қуйидаги йўналишлар бўйича маблағлар сарфланди:

- ижро этувчи аппаратнинг жорий харажатлари учун 14 млрд 777 млн
30 минг
сўм;

- партия аъзоларини ОАВда чиқишини ташкил этиш ва кўргазмали тарғибот материалларини нашр этиш харажатлари учун 325 млн 547 минг сўм;

- партиянинг матбуот органига ёрдам кўрсатиш ва бошқа харажатлар учун 84 млн 568 минг сўм;

- конференциялар ва съездлар ўтказиш харажатлари учун 15 млн
243 минг
сўм;

- партия фаолларини ўқитиш, семинарлар ва тренинглар ўтказиш харажатлари 42 млн 172 минг сўм;

- мол-мулкни сақлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ коммунал хизматлар ва эксплутация харажатлари учун 820 млн 985 минг сўм;

- Президент сайлови ва халқ депутатлари маҳаллий  Кенгашлар депутатлигига бўшаб қолган ўринларга қайта сайловларда иштирок этиш харажатлари учун 3 млрд 163 млн 853 минг сўм;

- бошқа харажатлар учун 157 млн 738 минг сўм ҳамда давлат бюджетига қайтарилган  маблағ 34 млн 867 минг сўмни ташкил қилди.

Партиянинг ўз фаолиятидан олинган даромадлари 2021 йилда 2 млрд
229 млн 103 минг
сўмни ташкил этган бўлиб, улардан 1 млрд 182 млн
177 минг
сўми аъзолик бадалларидан шаклланган. 

2021 йил давомида партиянинг бюджет ҳисоб рақамига партия устав фаолиятидаги вазифаларни молиялаштириш учун жами 13 млрд 885 млн
203 минг сўм маблағ келиб тушди. Шундан 13 млрд 859 млн 209 минг сўм маблағдан тасдиқланган сметага асосан мақсадли фойдаланилди ва йил якуни бўйича 25 млн 994 минг сўм бюджет маблағлари иқтисоди юзага келди.

Жорий йилда партия ҳудудий Кенгашлари мурожаатномаларига асосан иқтисод қилинган бюджет маблағлари ҳисобидан Навоий вилоят Кенгашига замонавий мебель жиҳозларини харид қилиш учун 8 млн сўм ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашига автомобиль хариди учун 115 млн 607 минг сўм молиялаштирилди.

Партиянинг 2022 йилдаги бюджети жами йил бошидаги қолдиқ маблағ билан биргаликда 17 млрд 123 млн 900 минг сўмни ташкил қилиши кутилмоқда. Шундан 15 млрд 395 млн 161 минг сўм давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, 487 млн 745 минг сўм бюджетдан ташқари ҳисоб рақамдаги қолдиқ маблағлар, 1 млрд 190 млн сўм аъзолик бадаллари тушумлари, 25 млн 994 минг сўм 2021 йил 1 январ ҳолатига бюджет ҳисоб рақамдаги қолдиқ маблағлар ва 25 млн сўм бошқа тушумлардир.

2022 йилда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган харажатлар сметасининг асосий кўрсаткичлари қуйидагича тартибда молиялаштирилиши режалаштирилмоқда. Жумладан барча бўғинлардаги ижроия аппарати ходимларининг иш ҳақи, мукофот, моддий ёрдам, пенсия фонди билан боғлиқ харажатларга 12 фоиз ягона ижтимоий тўлов солиғи билан бирга 95 фоиз, коммунал хизматлар, партия мулкини сақлаш, ижара ва эксплуатация қилиш билан боғлиқ харажатларга
4 фоиз, бошқа харажатларга (дастурий вазифалар билан боғлиқ харажатлар, банк харажатлари ва бошқалар) 1 фоиз назарда тутилган.

2022 йилда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган харажатлар сметасининг асосий кўрсаткичлари қуйидаги тартибда молиялаштирилиши режалаштирилмоқда. Жумладан, бу миқдор барча бўғинлардаги ижроия аппарати ходимларининг иш ҳақи, мукофот, хизмат сафари, моддий ёрдам, пенсия фонди билан боғлиқ харажатларга 12% ягона ижтимоий тўлов солиғи билан бирга 43 фоиз, коммунал хизматлар, партия мулкини сақлаш, ижара ва эксплуатация қилиш билан боғлиқ харажатларга 14 фоиз, партиявий тадбирларни ўтказиш, шу жумладан партия фаолларини ўқитиш, давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказиш билан боғлиқ харажатларга 18 фоиз, асосий воситалар, жумладан, автотранспорт воситалари, оргтехника, алоқа воситалари, мебель жиҳозлари, товар-моддий бойликларни харид қилиш учун 20 фоиз, партия устав фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа харажатларга 5 фоизни ташкил этади.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+