2022 йил Жомбойда таълим йили бўлди

04.01.2023 14:01:54

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида таълим тизимига алоҳида эътибор қаратилди. Ислоҳатлар ушбу тизимдан бошланиши лозимлиги таъкидланди. Аслида якунланган йил ҳам мамлакатимиз учун таълимни юксалтиришда муҳим босқич бўлди. Буни туманимизда амалга оширилган ишлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Жумладан, 56-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ҳудудидан 6 млрд сўм эвазига барпо этилган 150 ўринли «Баркамол авлод» болалар ижод мактаби, «Қалдирғоч» болалар ёзги оромгоҳи таъмири учун 400 млн сўм, 53-мактаби таъмирига 405,3 млн сўм, 4-мактаби учун 345 млн сўм, 13-мактаби том қисми таъмирига 228 млн сўм, 34-мактаби таъмири учун эса 226.3 млн сўм қолаверса, 14-, 32-, 33-мактабларида ҳожатхона ва бошқа зарурий биноларни қуриш учун 320 млн сўм йўналтирилиб, бугунги кунда фойдаланишга топширилгани сўзимиз тасдиғидир.

Бундан ташқари туманимиз ҳокими ташаббуси билан ташкил этилган «Ҳоким стипендияси»да 50 нафар иқтидорли ўқувчи ғолиб бўлган бўлса, муддатидан аввал олий таълим муассасасига қабул қилинган ўқувчилар сони эса юз нафардан ошди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси рейтингига кўра, Жомбой тумани вилоят бўйича 28,31 фоизли кўрсаткич билан иккинчи ўринни эгаллаган.

Шунингдек, 2022 йил ўқитувчи-педагогларнинг сифат таркиби бўйича ҳам кескин ўзгаришлар даври бўлди десак муболаға бўлмайди. Чунончи, Олий тоифали ўқитувчилар салмоғи бўйича вилоятда биринчи ўринни эгаллагани ҳам фикримизни далиллайди.

Истеъдодли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш борасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Чунончи Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Жомбой туман бўлинмаси томонидан иқтидорли ўқувчиларнинг истеъдодларини қўллаб-қувватлаш учун ажратилган грант ғолиби бўлиб, 60 нафардан ортиқ мана шундай ўқувчи-ёшларнинг «қораламалари» илк бор китоб шаклида жамламоқда.

Бошланган «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йилида ҳам юксак натижа ва марраларни кўзлаяпмиз. Бу борада кўп минг сонли педагоглар жамоаси, фаоллар, катта ҳаёт тажрибасига нуронийларимизга суянамиз.

Комила УМАРОВА,

 «Адолат» социал-демократик партияси

Жомбой туман кенгаши раиси,

туман кенгаши депутати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+