Янгиликлар 1809
21 та муаммо, 21 та ечим
Ўзбекистон “Адолат” СДП Мархамат туман кенгаши фаоллари партиянинг “Муаммо билан юзма юз” лойиҳаси доирасида “Ойбек” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлдилар. Аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва ечимини топиш мақсадида МФЙ фаоллари билан хонадонларга кириб борилди.
Ўрганиш жараёнида 21 та муаммо аниқланди. Уларнинг аксарияти жойида ўз ечимини топди. Коммунал хизмат ва тадбиркорлик билан боғлиқ мурожаатлар ҳам масъул ташкилотларни жалб этган ҳолда ҳал этилди.
Машҳура Келдиева, Файзобод кўча, 59-уйда яшовчи фуқаро:
-Сиёсий партияларга шунчаки тадбир ўтказувчи бир ташкилот сифатида қарардим. Тадбиркорликка қизиққаним сабаб кредит масаласидаги мурожаатимни ҳам истамай билдиргандим. Йўқ, адашган эканман. “Адолатчилар” шу жойнинг ўзида банк муассасаларига боғландилар. Энди мен ҳам тадбиркорман.
“Ойбек”ликларни қийнаётган 21 та муаммо ечимини топди. Асосийси, фуқароларда партиядошларимизга бўлган ишонч ортди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят
кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг