210 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди

14.07.2021 17:07:50

Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши депутати Г.Шарипова ташаббуси билан шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамкорликда партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида “Металлург”, “Муқумий”, “Обод турмуш” маҳаллаларида малакали мутахассислар иштирокида тиббий кўрик ташкил қилинди.

Тадбир доирасида 210 нафар “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, ногиронлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар аъзолари ҳамда ёлғиз, боқувчисини йўқотган қариялар кенг қамровли тиббий кўрикдан ўтказилди.

25 нафар аёлларда камқонлик ва гинекологик хасталиклар аниқланиб, соҳа  мутахассисларига  йўлланмалар берилди. 34 нафар аёлларда эса сурункали касалликлар аниқланиб, даволаниш тартиби белгилаб берилди. 18 нафарига бепул дори-дармонлар  топширилди.

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган элликка яқин фуқаронинг яшаш жойларига бориб зарур тиббий ёрдам кўрсатилди. Шунингдeк, 17 нафар фуқарога даволаниш учун имтиёзли йўлланма бeрилди.

– Ҳар сафар марказга тиббий кўрик ва маслаҳат учун боришга бироз қийналардим. Бугун ташкил этилган тадбирда саволларимга жавоб олиш билан бирга бепул текширувлардан ҳам ўтганимдан хурсандман. Бундай эътибор ва ғамхўрлик учун шу ишни бошида турган  депутат Г.Шариповага  алоҳида  раҳмат айтмоқчиман. Ишонаманки, бу каби тадбирлар давом этади,– дейди “Металлург” маҳалласида яшовчи Нодира Юсупова.

Тадбир якунида шифокорлар маҳаллалардаги хонадонларда бўлиб, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, фуқароларнинг тиббий саводхонлигини ошириш бўйича суҳбатлар ўтказди, тарғибот-тушунтириш ишларини олиб борди.

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+