26-Ибн Сино сайлов округидан сайланган депутат Таваккал Чориевнинг ўз сайловчиларига МУРОЖААТИ

09.04.2020 08:04:34

 

Ҳурматли сайловчилар!

Ҳозирги кунда бутун жаҳон ҳамжамияти ўта мураккаб даврни бошидан кечирмоқда.

Мамлакатимизда мавжуд вазият устидан амалга оширилаётган назорат ҳам бир зум бўлса-да, бўшаштирилмаяпти. Юзага келган инқирозли вазиятда ҳукумат томонидан таҳдидли ҳолатларга қарши етти ўлчаб бир кесган ҳолда, ҳар томонлама чуқур ўйланган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ҳар биримиз касалликни жамоамизга, оиламизга олиб кирмасликка масъул ва жавобгармиз. Аҳоли ўртасида ваҳима ва саросима гапларни тарқатишга йўл қўймаслигимиз лозим.

Бундай шароитда биз ҳам ўзимизни, ҳам давлатмизни асраш учун карантин қоидаларига қатъий амал қилиб, уйда қолайлик.

Азиз юртдошлар!

Коронавирусга қарши курашишда барчани юксак тафаккур, темир интизом, сабр-тоқат ва чуқур масъулиятни намойиш этишга чақираман.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+