27 нафар аъзони бирлаштирган янги БПТ

20.04.2021 16:04:52

Ўзбекистон  “Адолат” СДП Юқори Чирчиқ туман Кенгаши ташаббуси  билан  тумандаги  20-мактабда  партия фаолиятига бағишланган тарғибот-ташвиқот тадбири ташкил этилди.

Бундай тадбирни ташкил этишдан мақсад таълим муассасаси педагог-ўқитувчиларини партия сафига жалб этиш, партия томонидан олиб борилаётган янгиликлар, амалий ишлар, маънавий-маърифий тадбирлар билан таништиришдир.

Жумладан, партиянинг туман кенгаши раиси Искандер Адашбаев  устозларни партия ҳаётидаги янгиликлар ҳамда “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур”, “Инсон ҳуқуқлари олий қадрият” , “Тиббий маданият-соғлом жамият асоси” , “Муаммо билан юзма-юз”, “Биз коррупцияга қаршимиз”, “Адолат”нинг сиёсий-ҳуқуқий ўқувлари куни” каби лойиҳалар доирасида олиб бораётган ишлари билан таништирди.

Тадбир якунида 27 нафар аъзони бирлаштирган БПТ ташкил этилди.

 

                                                                                                           

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+