“3-Ренессанс мактабдан бошланади”

12.10.2020 18:10:57

 

Яқиндагина “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни”га бағишланган видео маросим бўлиб ўтди. Унда Юртбошимиз устозларимиз елкасида жуда катта масъулият борлигини ва давлатимизнинг, умуман, барча ютуқлар ва муваффақиятларимизнинг замирида илм-маърифат борлигини ва шу илм-маърифат зиёларини устозларимиз қалбимизга жойлаганини айтиб, ўтган асрларда яшаган алломаларимиз, маърифатпарварларимиз, буюк тарихчиларимизни ёдга олиб бизнинг юртимиз азалдан илм-маърифат маскани бўлганлигини Икки Ренессанс (Уйғониш) даврини бошдан ўтказганлигини алоҳида эътироф этиб, Ўзбекистонда янги уйғониш даври, яъни Учинчи Ренессанс даври пойдеворини яратишни бошлаш асосий мақсадимиз эканлигини  тантанали эълон қилди. Бу учун бизда етаралича замин борлигини айтиб ўтдилар.

 

Бизнинг халқимиз ҳар иккала Уйғониш даврида жаҳоннинг энг илғор мамлакатлари қаторида бўлганлиги тарихдан маълум, албатта. Бунинг замирида ҳеч шубҳасиз илм-маърифат ётганлиги сир эмас. Шу ўринда Фурқатнинг илм-маърифатни “Кўнгилларнинг сурури, кўрар кўзларнинг нури” деб таърифлагани ҳам бежизга эмаслиги ўз тасдиғини топган албатта. Шу сабабли муҳтарам Президентимиз таълимни янгидан ислоҳ қилиш ва уни янада ривожлантириш мақсадида 2020 йил 23-сентябрда “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририни имзолади.

 

Юртбошимиз ўзларининг нутқларини давом эттириб, Қоракўл туманидаги мактабни алоҳида эътироф этиб, ушбу мактабни намуна сифатида ўрганиб юртимизнинг барча вилоят, туман ва шаҳарларида худди шундай мактаблар барпо этишни энг катта вазифа ва энг катта мақсадимиз бўлиши кераклигини таъкидлади. Бунинг учун меҳнатсевар устозларимизнинг ўз касбларига виждонан ёндашишни Устоз Тўхтамурод Жумаевнинг тажрибаларидан ўрнак олган ҳолда ёш авлодга таълим-тарбия беришни ва Учинчи Ренессансни Мактабдан бошлашимизни жуда катта ҳаяжон билан эълон қилди.

 

Дилфўза НАВБАТОВА,

 Пастдарғом туман ҳокими маслаҳатчиси Ўзбекистон “Адолат” СДП Пастдарғом туман Кенгаши аъзоси  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+