Янгиликлар 955
30 дан ортиқ хонадонни электр энергиясига улаш зарур
Қиш мавсуми бошланиши билан коммунал хизматлар билан боғлиқ муаммолар кўзга ташланади. Тўғри, давлатимиз томонидан кейинги йилларда бу масала алоҳида эътибор қаратилиб, сезиларли ишлар қилиняпти. Бироқ ҳамон муаммолар йўқ эмас.
Андижон тумани, “Бахт” маҳалла фуқаролар йиғини, Озодлик кўчасида яшовчиларни ҳам электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар қийнаётганди. Бу борада масъул ташкилотларга қилинган мурожаатлар натижа бермади. Фуқаролар охири ўз ҳудудларидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адхамжоновага мурожаат қилдилар.
Фуқароларнинг мурожаати депутатни ҳам безовта қилди. Чунки унинг ортида инсонлар бор. Қолаверса, совуқ кунлар бошланди, ечимини топиш зарур.
Ўрганиш жараёнида ҳудудда истеъмолчилар сонининг ўсиши ҳисобига қўшимча трансформаторга эҳтиёж туғилгани аниқланди. Яна 10 дона бетон устун ўрнатиш ва 30 дан ортиқ хонадонни электр энергиясига улаш зарур.
Масъул ташкилотларга муаммо бўйича депутатнинг чиқиши ўз самарасини берди. Маҳаллада бетон устунлар ўрнатиш ва сим тортиш ишлари бошланди. Асосийси, сайловчиларни депутатга бўлган ишончи ортди.
Зумрадой Солиева,
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ижрочи котиби
Фикрингизни қолдиринг