Янгиликлар 545
30 ИЮЛЬ ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ КУНИ
30.07.2024 18:07:57
Давлатобод туманидаги Рус миллий-маданий марказида Халқлар дўстлиги куни байрам сифатида кўтаринки руҳда нишонланди. Бу ерга йиғилганлар рус халқининг миллий урф-одати, либослари ва қадриятлари акс эттирилган кўргазмалар билан танишдилар.
Марказ раҳбари Евгений Ахтулов дўстона муносабатлардан мамнун эканлигини изҳор этган бўлса, Мария Калашникова Ўзбекистонда яшаётганидан хурсандчилигини билдириб ўтди.
Тадбирда партиянинг Наманган шаҳри кенгаши раиси Мирзараҳмат Олимов иштирок этиб, турли миллат ва элат вакиллари иштирокида Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди.
«Адолат» СДП
Наманган вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг