30 йилликка 30 та ютуқ

07.07.2021 11:07:46

Ҳаёт шиддат билан давом этмоқда. Ҳар соҳада тезкорлик, ўзгариш. Бу ўз ўзидан ҳар биримиздан кунлик янгиликлардан хабардор бўлиш баробарида замон билан ҳамнафас қадам ташлашни талаб этади. Ўзбекистон "Адолат" СДП ҳудудий кенгашлари томонидан ташкил этилаётган сиёсий ўқувлар ҳам айни шу мақсадга қаратилган.

Партиянинг Шаҳрихон туман кенгаши томонидан "Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш - демократик жамият пойдевори" лойиҳаси доирасида  туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимида ўтказилган ана шундай тадбир мустақиллигимизнинг 30 йиллигини муносиб кутиб олишга  бағишланди. Республикамизнинг 30 йиллик ҳаёт йўли, истиқлол берган имкониятлар ва янги Ўзбекистонни барпо этиш ғояси иштирокчиларга атрофлича тушунтирилди. Асосийси, ватанпарварлик ҳар биримизнинг қалб амримизга айланиши таъкидланди. Соҳа ходимлари 30 йилликни 30 та ютуқ билан қарши олиш ташаббуси билан чиқдилар.   

Ўз ўрнида қонунчилигимиздаги ўзгаришлар, республикамиз ҳамда хорижда содир бўлган воқеа ва ходисалар ҳақида ҳам сўз юритилди.

 

Азамжон ХОЛИҚОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Шаҳрихон туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+