Янгиликлар 3435
37 нафар аёлга субсидия асосида тикув машинаси берилади
Давлатимиз раҳбари ташаббусига кўра жорий этилган “Аёллар дафтари” хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни янги босқичга кўтарди.
Бу жараёнда ҳар бир соҳа мутассадилар зиммасида улкан маъсулият турипти.
Куни кеча “Адолат” СДП Зангиота тумани Кенгаши депутатлари, фаоллари ҳамда туман ҳокимлиги бошчилигида “Қуёшли”, “Намуна”, “Эшонгузар”, “Назарбек” маҳаллаларидаги “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ҳамда “Ёшлар дафтари” га турган 37 нафар аёл-қизларга субсидия асосида бепул тикув машиналари берилди.
Сертификат билан бирга тикув машиналарини топширган Халқ депутатлари Зангиота тумани Кенгаши депутати Нигора Холходжаева уларга келгуси ишларига омад ва зафарлар тилади. Сўзи давомида шу тикув машиналари орқали якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган аёл-қизларга яна қандай ёрдам керак бўлса, мутассадилар томонидан етарлича имконият яратиб берилиши, шартнома асосида буюртмалар топиб беришини ҳам айтиб ўтди.
– Сўнгги пайтда юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибордан жуда ҳам мамнунман, – дейди “Қуёшли” МФЙда истиқомат қилувчи Насиба Муродова. – Яқинда “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган эдим. Бугун менга замонавий тикув машинаси тақдим этилди ва буни шахсан депутат ўзи топширгани мени жудаям қувонтирди. Ғайратимга ғайрат қўшилиб, бундан кейин шижоат билан меҳнат қилишга ваъда бераман.
Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни якка тартибда тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш ва бу каби амалий ишлар жойларда давом этмоқда.
Фотима САТТОРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг