Янгиликлар 560
4 август — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил топган кун!
Сана муносабати билан соҳада хизмат қилаётган аҳоли осойишталиги, Ватан тинчлиги посбонларини касб байрами билан табриклаймиз!
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида бугун Қуролли кучларимиз юртимизнинг барқарор тинчлиги ҳамда бардавом тараққиётининг ишончли кафолатига, чинакам жасорат ва матонат мактабига айланди.
Бу борада 2017 йил 4 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қўшинларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги вазифаларга эга бўлган махсус тури сифатида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил этилганлиги ва 2020 йил 18 ноябрдаги «Миллий гвардия тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши тизим фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиққанлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
Ўтган етти йил мобайнида Миллий гвардиямиз Қуролли Кучлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар орасида муҳим бўғин сифатида шаклланиб, ўзининг муносиб ўринга эга бўлди.
Бугун фуқароларимизнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлашда, ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда Миллий гвардиямиз ходимларининг алоҳида хизматлари борлиги барчамизга маълум.
Ҳурматли тинчлигимиз посбонлари!
Сизларни «Адолат» социал-демократик партиясининг бир миллион нафардан зиёд аъзолари ва ўз номимдан бугунги касб байрамларингиз муносабати билан самимий қутлаб, шарафли, шу билан бирга, машаққатли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар ёр бўлишини тилайман!
Робахон МАХМУДОВА,
«Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг