5 ташаббус: Маънавиятли ёшлар – юрт келажаги

13.04.2021 16:04:38

Фарғона вилояти Қўштепа тумани 8-сонли умумий ўрта таълим мактабида   Ўзбекистон “Адолат” СДП туман Кенгаши билан ҳамкорликда 5 ташаббус доирасида “Маънавиятли ёшлар – юрт келажаги” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир давомида ёшларимизнинг билим салоҳиятини юксалтириш, уларни жисмонан соғлом ва баркамол бўлиб тарбия топишларида муҳим аҳамиятга эга бўлган ташаббуслар доирасида турли кўргазмалар, давра суҳбатлари ҳамда  қизиқарли спорт мусобақалари ўтказилди. Жумладан, Юрсунали Дўлтаев, Ҳасанбой ва Иқболжон Турдибоев раҳбарлигида юритилаётган  “Мўйқалам” тўгараги аъзолари томонидан тақдим этилган ижод намуналари иштирокчилар томонидан юқори баҳоланди. Экологик маданиятни шакллантириш, она-табиатни  асраб-авайлашга қаратилган “Гуллар ва қушлар” сайли  эса ўқувчилар ва тадбир иштирокчиларида ўзгача таассурот қолдирди.

Таълим даргоҳида кутубхона  фаолиятини ривожлантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш мақсадида тизимли ишлар  йўлга қўйилган.  Тадбир доирасида илмий, адабий-бадиий китоблар кўргазмаси ташкил этилганлиги ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун жуда фойдали бўлди.

Шунингдек,  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик  соҳасига қизиққан  қизлар,  аёллар учун давра суҳбати ўтказилиб, уларни қизиқтирган саволларга  тўгарак раҳбарлари, ёшлар иттифоқи етакчиси томонидан жавоб берилди.

Тадбир сўнгида ўтказилган “Қувноқ стартлар” мусобақаси эса ўқувчиларнинг эпчилу чаққонлиги, маҳоратини яна бир бор синовдан ўтказди.

 

 Бунёд АХМАДАЛИЕВ,

   Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши бош мутахассиси,

“Ёш адолатчилар” қаноти фаоли.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+