Янгиликлар 1561
520 нафар фуқаро соғлом деб топилди
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг бош мақсадларидан бири. Андижонда “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз!” шиори остида ўтказилган тиббий кўрикда бу ўз ифодасини топди.
Эрталабдан Андижон шаҳрида яшовчи фуқаролар ўз саломатликларини кўрикдан ўтказиш учун 3-оилавий поликлиникага кириб келдилар. “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилганларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўткирбек Арзиқулов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши раиси:
-Андижон давлат тиббиёт институтиинг профессор-ўқитувчилари бугунги тадбирнинг ташкилотчилари бўлдилар. 600 нафардан ортиқ фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. Қувонарлиси, 520 нафар фуқаро соғлом деб топилди. Қайсидир даражада касаллик белгилари аниқланганлар билан бугуннинг ўзида соғломлаштириш ишлари бошланди.
“Адолатчи-тиббиётчилар” хонадонларга ҳам кириб бордилар. Фуқароларнинг саломатлигини ўрганиш баробарида тиббий маданиятни юксалтиришга қаратилган суҳбатлар ўтказилди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят
кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг