Янгиликлар 1624
70 та оилага ун тарқатилди
Юртимизга муқаддас рамазон ойи кириб келди. Барча юртдошларимиз мазкур ойда имкон қадар саховат ишларини амалга ошириш, кўнгилларга қувонч улашишга ҳаракат қиладилар. Партиямиз депутатлари ҳам ойнинг илк кунидан бошлаб, эзгу ишларга бош қўшдилар.
Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари – Шуҳратжон Мўминов, Элмуроджон Каримов ва Озода Дадажоновалар ҳамда саховатли инсонлар ташаббуси билан “Деҳқонобод” ва “Шарқ ҳақиқати” МФЙлар ҳудудида жойлашган 85 та хонадонга 30 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати С.Нишонов бошчилигида “Саховат ва кўмак” ҳаракати, партиянинг “Саховат – беназир қадрият” лойиҳаси доирасида арафа куни “Ҳазрати Али” МФЙ қошидаги “Жамоатчилик назорати” комиссия аъзолари итирокида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга бир килодан гўшт маҳсулоти тарқатилди.
Шунингдек, депутат томонидан “Мулғон”, “Янгиариқ”, “Офтобруй”, “Сарибозорча”, “Сариканда” ва “Ҳазрати Али” МФЙларда яшовчи кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган 70 та оилага ун манзилли тарқатилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг