Янгиликлар 2554
77 ёшли онахон “Партия патронажи” чақирди
Янгиер шаҳри “Шодлик” маҳалласи, 2-уйда истиқомат қилувчи 1943-йил 17-март куни туғилган Ҳосият она Турсунқулова оммавий ахборот воситалари орқали “Адолат” СДПнинг ғоя ва мақсадлари ҳақида маълумот олгач, партия аъзолари сафидан жой олишни ният қилди. Бу мақсади ҳақида оила аъзоларига ҳам айтди ва пандемия даври бўлгани сабабли улар онлайн тарзда партиянинг Янгиер шаҳар Кенгашига мурожаат қилишди. Кенгаш раиси Фарҳод Расулов ўз ўрнида онлайн ариза намунасини жўнатиб, Турсунқуловлар оиласининг барча аъзоларини ҳужжатларини расмийлаштирди.
Бир кун ичида партияга аъзолик гувоҳномалари расмийлаштирилиб “Партия патронажи” лойиҳаси асосида карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда 77 ёшли Ҳосият она Турсунқулова ҳузурига борилди. Натижада Ўзбекистон “Адолат” СДП сафига Ҳосият она ва унинг ўғли 1970-йилда туғилган Мавлонов Алишер, келини 1971-йилда туғилган Мавлонова Муҳаббат, набиралари 1997-йилда туғилган Мавлонова Ситорабону ва 1999-йилда туғилган Мавлонов Азизжонлар қабул қилиниб уларга аъзолик гувоҳнамалари топширилди.
Шу ҳафтада Ўзбекистон "Адолат" СДП Сардоба тумани Кенгаши томонидан ҳам “Партия патронажи” ташкил қилиниб партияга 5 нафар аъзо қўшилди. Булар асосан тадбиркорлик соҳаси билан машғул бўлган фуқаролардир. Боиси савдо-сотиқ фаолияти билан шуғулланган мазкур тадбиркорларда бўш вақт йўқ. Лекин партияга аъзо бўлиш истаги бор. Бу истакни амалга ошириш эса туман Кенгаши раиси Бекзод Бекмуродовнинг иш режасидан ўрин олди. Аъзолик гувоҳномалари топширилгач, партиянинг устав ва дастури, амалдаги лойиҳалар ҳақида тадбиркорларга маълумот берилди. Демак “Партия патронажи” сабаб аъзолар сафи бир кун мобайнида 8 нафарга ошди.
Маҳфират ХУДОЙБЕРДИЕВА,
Ўзбекистон "Адолат" СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг