Абадий хотира, мангу тарих

22.06.2021 10:06:28

21 июнь куни Россия “Справедливая Россия” партияси томонидан МДҲ мамлакатлари сиёсий партиялари иштирокида Улуғ Ватан уруши бошланганига 80 йил тўлгани муносабати билан халқаро телекўприк ўтказилди.

Ушбу тадбирда “Адолат” социал-демократик партияси фаоллари Олмазор туманидаги Ғалаба боғи Шон-шараф музейидаги монумент атрофида жамландилар.  

Телекўприкда қатнашаётган барча давлатлар уруш қурбонлари хотирасига эҳтиром рамзи сифатида бир вақтда сукут сақлаб, монумент пойига гулчамбарлар қўйишди.

Тадбир видеоконференция шаклида ўтказилиб, ОАВ орқали кенг ёритилди.

Маълумки, Улуғ Ватан урушида 2 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик тинчлик учун жанг олиб борган. 538 минг ватандошимиз ҳалок бўлди, 158 мингдан ортиғи бедарак йўқолди.

Ўша маъшум уруш йилларида бутун Ўзбекистон, айниқса Тошкент меҳр қучоғига айланган эдики, биргина 200 минг етим боланинг болалар уйига эмас, хонадонлар бағрига жойланиши бу фикримизнинг ёрқин ифодасидир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда, “Бу – буюк тарих, ҳеч ким, ҳеч қачон ёддан чиқара олмайди. Бу шонли тарих бизга куч беради ва тинчлик қадрига етишга ундайди!”.

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+