Янгиликлар 1238
“Адолат” байроғи билан “Яшил макон”га
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида бошланган ободонлаштириш ҳаракати Хўжаобод туманида ҳам кенг қулоч ёзди. Бу ташаббусга қўшилган партиядошларимиз ва маҳаллий кенгаш депутатлари “Адолат” байроғи билан жамоатчиликни мазкур ҳаракатга чорлаш мақсадида “Яшил макон”га шиори остида маҳаллаларга кириб бордилар.
Тумандаги Саноатчи ва Солпи МФЙларга кириб борганимизда кекса-ю ёш бизни хурсандчилик билан қўллаб-қувватлади. Шу куни хонадонлар ва кўчаларда тозалов ишлари амалга оширилди. 2000 тупдан ортиқ дарахт кўчатлари экилди.
Наргиза Нишонова, партия фаоли:
-Президентимиз томонидан илгари сурилган бу ғояни қўллаб-қувватлаймиз. Қанча кўп дарахт эксак кислородга шунча бойинамиз, саломатлигимиз мустаҳкамланади. Қолаверса бу келгусида яхшигина даромад манбаи бўлиб хизмат қилади.
Йигитали Бекбоев,
“Адолат” СДП Хўжаобод туман кенгаши раиси.
Фикрингизни қолдиринг